Жээнбеков Самарагейт ҳақида «билмаслигини» айтди

616
Сооронбай Жээнбеков ўзининг сайлов олди штабида 15 ноябрь 2017 йил. Сурат: Даниль Усманов / Kloop.kg

Президент Сооронбай Жээнбеков сайлов жараёнларида  ҳукумат серверида жойлашган samara.kg («Самара») сайти ҳақида унга ҳеч нарса маълум эмаслигини билдирди.

Жээнбеков 6-мартда Оммавий ахборот воситаларининг (ОАВ) етакчилари билан учрашув ўтказди. Президент «Клооп»нинг бош муҳаррирининг Самарагейт тўғрисида тергов иши қандай ўтаётганлиги ҳақидаги саволига жавоб бераётиб «Самара» ҳақида ҳеч нарса билмаслигини айтди.

«Барча ёмонликларни унутаман», — деди у. Жээнбековнинг жавоби «Самара» бўйича текширувга нисбатан билдирган илк реакция бўлиб қолди.

Жээнбековгача президентлик лаввозимида ўтирган Алмазбек Атамбаев 20-ноябрда ўзининг сўнгги матбуот йиғилишида Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети  (МХДК) «Самара» тўғрисидаги маълумотни текшираётганини билдирган.

«"Клоп"даги ўртоқлар, у билан МХДК шуғуллана бошлади. Мана кўрасизлар у ерда алоқа Сооронбай Жээнбеков билан эмас, сизлар томонга бурилиб қолиши мумкин. МХДҚ бу билан шуғулланмоқда. Бу уюштирилган махсус провокация… Келинглар, текширувнинг натижасини кутиб турайлик», — деб билдирди Атамбаев.

МХДК ҳозирча «Самара» бўйича текширувнинг ҳеч қандай хулосаларини чиқарган эмас.

«Самара» тўғрисида текширув

«Клооп» нашриёти 26-октябрда Қирғизистон ҳукуматининг серверида бир ой бўйича нодавлат samara.kg сайти жойлаштирилганини исботлаган текширувни эълн қилган.

Сайтда қирғизистонликларнинг паспорт номерлари, исм- шарифи, ИНН маълумотлари бўлган. Шуниндек бу сайт президент сайловида ғолиб чиққан номзод Сооронбай Жээнбеков билан эҳтимолий алоқа бўлган бўлиши мумкин.

Ҳукумат сервердаги ташқи сайтга кириш имконияти ўтган сайловдаги тарғибот кампаниясининг ўтказилишини жиддий енгиллатиши мумкин бўлган ва шунингдек, Қирғизистон фуқароларининг шахсий маълумотларини хавфга солган.

ДРХ журналистларнинг текширувини «янги сайлов технологиясининг дискредитациялаш ҳаракати» деб атади, унинг ортида «эски вақтларни қўмсаган нуфузли бир сиёсий куч  турибди» деб билдирган.

Текширувга Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети ҳам қизиқиб, «Самара» тўғрисидаги материалнинг муаллифларидан бири Ринат Тухватшинни чақириб, кўрсатма олишган.

ДРХда текширувнинг муаллифларини судга беришни ваъда қилишган, бироқ судга шикоят тушмаган.