Қозоғистоннинг КТК телеканали Қирғизистон парламентарийи Дамирбек Асилбек уулунинг Алматида қўлга олингани тўғрисидаги видеони эълон қилди. Журналистлар ўз репортажида Асилбек уулуни божхоначилар, чегарачилар, брокерлар ва ишсизлардан ташкил топган «контрабанда структурасининг етакчиси» деб аташган.
КТКнинг янгиликларидаги сюжет 26-февралда чиққан. Телеканалнинг журналистлари маълумотни «эксклюзив» деб атаган.
Сюжетда Қирғизистон депутати Дамирбек Асилбек уулу Алмати шаҳридаги ресторанларнинг бирида қўлга олиниш жараёни тасвирга туширилган видео кадрлари қўрсатилган. Кадрларда қўлга олинган халқ вакили билан бирга бир неча шахс ўтирганини кўриш мумкин, улардан бирини журналистлар «бишкеклик бизнесмен» Уланбек Мурадилов деб айтишган.
Видеода улар чегарага алоқадор масалаларни маслаҳати устида ўзларига менюдан овқат танлаётгани кўрсатилган.
«Яширин камерага ёзилган суҳбатга кўра, жогорку кызматтагы амалдорлар билан кўпдан буён ҳамкорлигини уларнинг барчаси аниқ билишади. Дамирбек Асилбек уулу Қозоғистон чегараси назоратидаги ютуқларини мақтана бошлаган. Маҳаллий чегарачилар билан у кордон орқали ҳар нарсани ўтказади», — деб аниқлашган журналистлар сюжетда.
Уларнинг маълумоти бўйича, Қирғизистон депутати Қозоғистон фуқаролигини олган, туғилган ерини ва миллатини ўзгартиришга ҳам «етишган». КТКнинг журналистларининг айтишича, Қозоғистон фуқаролигини унинг аёли, қариндошлари ва дўстлари олишган.
«Ишнинг материаллари бўйича, у [Асилбек уулу] Хитойдан Қозоғистонга ва Россияга божхона ва чегарадан айланиб ўтган контрабанда товарларини киритган транс миллий жиноий гуруҳнинг етакчиси. Тергов версияси бўйича, унга бу ишга бошқа Қирғизистонлик Уланбек Мурадилов ёрдам берган», — дейилади материалда.
КТКнинг журналистлари тасдиқлагандай, контрабанда иши бўйича қўлга олинганларнинг барчаси ҳозирда айбини тан олган кўрсатмаларни беришмоқда. Уларнинг айтишича, Қозоғистоннинг Хитой билан Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг чегарасида «йирик коррупция» бор.