Батиралиев «Кыргыз Туусу» газетасига қарши аризасини  қайтариб олди

619

Соғликни сақлаш министри (ССМ) Талантбек Батиралиев шифокорлар ва ҳукуматнинг «Кыргыз Туусу» газетасига қарши аризасини қайтариб олди. Батиралиев «қонун бузарлик» ва «асоссиз қарорлар» бўйича айбловлар оқибатида шифокорлар билан судлашмоқчи бўлган.

Министрликнинг матбуот котиби Елена Баялинова «Клооп»нинг мухбирига берган интервьюсида Батиралиевнинг аризаси қайтиб олинганини тасдиқлади. Унинг айтишича, даъво аризаси қайтиб олинган, сабаби ҳозирча суднинг бўлган воқеага қарши текширув хулосалари йўқ.

«Ҳозирча бу воқеага ким айбдор экани аниқ эмас. Суд текширувнинг хулосаларини сўради, бироқ ҳозирча улар йўқ. Бундан ташқари, соғликни сақлаш ташкилотларининг етакчилари бу мурожаатга қўл қўймаганлигини билдирди», — деди Баялинова.

Бу иш бўйича биринчи суд йиғини 26-февралда ўтиши керак бўлган, бироқ у ССМнинг раҳбари суд суриштирувларидан бош тортганлиги сабабли бўлмаган.

Шунга кўра, Баялинова «Кыргыз Туусу» газетасидаги мурожаатга қўл қўйган шифокорлар унга қўл қўйилмаганликларини билдиришганини айтди. Бундан ташқари, газетанинг бош муҳаррири Эрнис Балбаков Батиралиевдан кечирим сўраган ва раддия эълон қилишни ваъда қилган.

Бироқ Батиралиевга қарши айблов мурожаатини ёзган шифокорларнинг айримлари уни судга беришган ва уларни хизмат ўрниларига қайтаришни талаб қилишган. Бишкекнинг Биринчи май район суди бу ишни 7-мартда кўради.

Тиббиёт ходимларининг мурожаати

«Кыргыз Туусу» газетасига 2017-йилнинг 1-декабрида тиббиёт ходимларининг мурожаати чиққан, унда улар ССМнинг раҳбари Батиралиевни «қонун бузарликка» ва маҳкамани бошқарувида «асоссиз қарорлар олишда» айблашган.

Мурожаатнинг муаллифлари ССМдаги иш «соғликни сақлаш тизимида мажбурий аҳволни» яратган деб ёзишган.

«[…] Қирғиз Республикасининг соғликни сақлаш тизимидаги шунга қадар йилларда  бундай вазият ҳеч қачон бўлган эмас, тиббиёт мутахассислари бундай камситишлар ва тазйиқларга учрашмаган, бирорта ҳам министр томонидан бунчалик товламачилик ва сохтакорлик бўлмаган», — дейилган мурожаатда.

Шундан сўнг 10-январда Батиралиев «Кыргыз Туусу» газетасига қарши даъво аризасини бериб, журналистлардан маънавий зарар сифатида 500 минг сом талаб қилган. Унинг билдиришича, мақолада келтирилган фактлар «ҳақиқатга тўғри келмайди ва тасдиқланмаган».

Бундан ташқари, Батиралиевнинг мурожаатга қўл қўйган тиббиёт ходимларидан ҳам шикояти бор — у  уларнинг айримларидан 100 минг сомдан жарима тўлаб беришни талаб қилмоқда.