Қозоғистон Ички ишлар министрлигининг маълумотига кўра, Қирғизистон депутати Дамирбек Асилбек уулу Жамбил вилоятида туғилган. Сиёсатчи бир неча кун аввал Алматида контрабандада айбланиб қўлга олинган, шундан сўнг Қозоғистон Ташки ишлар министрлиги (ТИМ) унинг Қозоғистон фуқаролиги ҳам борлигини билдирган.
Қозоғистон ИИМнинг Давлат тили ва ахборот департаменти директори Алмас Садубаев 23-февралда «Казинформ» нашрига билдиришича, Асилбек уулуда Қозоғистон фуқаролиги бор ва ундан чиқиш бўйича ариза берган эмас.
«Унга вояга етганда туғилганлиги тўғрисида гувоҳнома асосида Қозоғистон Республикасининг фуқаролик паспорти ва шахсни тасдиқловчи ҳужжат топширилган», — деб келтирган Садубаевнинг сўзларини «Казинформ» нашри.
Садубаевнинг айтишича, депутат эски ҳужжатнинг муддати тугагандан сўнг қайтадан 2010-йили Қозоғистон фуқаролик паспортини олган. У депутатнинг фуқаролиги бўйича хизмат текшируви юргизилаётганини қўшимча қилди.
Аввалроқ Қозоғистоннинг ТИМи Қирғизистондаги ҳамкасбларига Дамирбек Асилбек уулуни қўш фуқаролиги борлигини тасдиқловчи нота жўнатган.
Жогорку Кенешдаги «Кыргызстан» фракциясининг депутати Дамирбек Асилбек уули 16-февралга ўтар кечаси қўлга олинган — Қозоғистоннинг бош прокуратураси депутатни контрабандада айбламоқда.
Қирғизистон депутатини ва икки кишини махсус операция вақтида Қозоғистоннинг куч тузумлари қамоққа олган — бу ҳақда Қозоғистон бош прокуратурасининг расмий вакили Оксана Лоскутова маълум қилган.
Лоскутованинг айтишича, айбдорлар Қирғизистон орқали «махфий тизимларнинг» ёрдами билан Хитойдан келтирилган контрабанда товарларни Қозоғистонга киритишган.
Қирғизистон парламентининг спикери Дастан Жумабеков 21-февралда Қозоғистон ҳукуматидан Жогорку Кенешнинг депутатлари ҳамкасбларини қўлга олиниши бўйича ишга аралашмайди деган илк билдирувига қарамасдан, Қозоғистон ҳукуматидан депутат билан учрашув уюштириб беришни илтимос қилган.