Қуролланган назоратчи Флоридадаги отишмада ҳужум қилган шахсни тўхтатишга ҳаракат қилмаган

636

Маҳаллий шериф қуроллланган мактаб назоратчиси Скотт Израэл 19 ёшдаги Николас Круз мулалимлар билан ўқувчиларга ўқ узган вақтда мактаб биносининг ёнида бир неча дақиқа туриб олган, мактабнинг ичига киришга ҳаракат қилмаганини айтиб чиқди — унда 17 киши ҳалок бўлган.

Би-Би-Си нашрининг билдиришича, ҳозирда назоратчи ишдан четлатилган. Ҳозирча у ҳеч қандай изоҳ бермаган.

Израэлнинг айтишича, мактаб олдида ўрнатилган кузатув камераларининг ёзувларидан биринчи ўқ отишлар бўлгандан сўнг, полициячи бинога бир ярим дақиқадан сўнг келганини кўрса бўлади.

Бироқ, ичкарига кириб ҳужумчига тўсқинлик қилиш ўрнига у тўрт дақиқача бино ташқарисида турган, ҳеч қандай фаолият кўрсатмаган. Мактабдаги ўқ отиш жами олти дақиқага давом этган.

Шерифдан назоратчи қандай ҳаракат қилиши кераклигини  сўрашганда, у «Назоратчи мактабга кириб, қотилни йўқ қилиши керак бўлган» деб жавоб берган.

Мактабни ҳимоя қилиб, жиноятнинг олдини олиш унинг вазифасига киради. АҚШда жами мактабларни 14 мингдан 20 минггача полиция ходимлари ҳимоя қилади.

АҚШ президенти Доналд Трамп 22-февралда Флорида мактабида ҳалок бўлганларларнинг яқинлари ва шунингдек, ҳужум вақтида дўстлари ҳалок бўлган мактаб ўқувчилари билан учрашишди.

Трамп билан учрашувга келганлар уни мактабларда хавфсизликни таъминлаш учун ўлкада қурол-яроқнинг айланишига назоратни кучайтириш зарур эканини билдиришган. Президент ўз навбатида мактаб ўқувчилари қуролланган бўлишлари кераклигини билдирган.

«Агарда унинг қуроли бўлганда у отиб ташлаб, барчаси тугаган бўларди», - деб билдирди Трамп.

Унинг фикрича, муаллимлар ҳам, мактаб ўқувчилари ҳам қўшилмайди. 20-февралда ўнлаб одамлар Оқ уй олдида митингга чиқишди — 17 одам Флорида мактабидаги ўқ отишда ҳалок бўлганларни хотирлаб ерга ётиб олишган. Акция иштирокчилари ҳукуматдан ўлкада қурал-яроқларни айланиши назоратини кучайтиришни талаб қилишган.

14-февралда Флорида штатидаги Паркленд шаҳрининг ўрта мактабида 19 ёшдаги Николас Круз муаллиимлар ва ўқувчиларга ўқ узган. Уч дақиқа ичида Круз 17 кишини ўлдириб, яна 15 кишини ярадор қилган.

Бу воқеа 2017-йилдан бошлаб қурбон бўлганларнинг сони бўйича энг қонли воқеа бўлиб қолди — унда Ньютаун шаҳридаги «Сэнди Хук» бошланғич мактабига ҳужумда 27 киши, жумладан 20 ўсмир ҳалок бўлган.