Парламент уйларни меҳмонхона сифатида беришга тўлиқ рухсат берди

686
Сурат: Алмир Алмамбетов/Клооп

Парламент депутатлари учинчи ўқишда уйларни меҳмонхона сифатида беришга рухсат берган қонун лойиҳасини маъқуллади.

Депутатлар 22-февралдаги мажлисда Турар-жой кодексидан кўп хонали уйлардан меҳмонхона сифатида фойдаланишни тақиқловчи бандни олиб ташлашди.

Қонун лойиҳасининг ташаббусчиларидан бири Дастан Бекешев «Клооп»нинг мухбирига берган интервьюсида, кўп хонали уйларнинг яшовчилари қонун лойиҳасига ўзгартиришлар қабул қилингандан сўнг ўз уйларини меҳмонхона сифатида беришга ҳақли бўлишини айтди.

Депутат агарда ижарачиларнинг устидан қўшнилардан тинчлиги бузилаётганлиги бўйича шикоят тушса — уларнинг айби исботланса — шунда уй эгалари жавобгарчиликка тортилишларини қўшимча қилди.

«Агарда қўшнилар ижарага берилаётган уйларга енгилтак қизлар келаётгани учун шикоят қилишса, унда бу уларнинг тинчлигини бузади. Бошида хонадон эгаларига ёзма тариқасида огоҳлантириш берилади. Агарда шикоятлар давом этса, унда жарима солинади», — деди депутат.

Аввалига қонун лойиҳасининг  ташаббусчилари уйларни меҳмонхона сифатида беришга сайёҳлик ҳудудлардагина рухсат беришликни исташган, бироқ, қонунда бу ҳудудлар аниқланмагани учун, қарорни тўлиғи билан олиб ташлашди.

«Аввалроқ лойиҳада уйларни меҳмонхона қаторида туристик ҳудудлардагина бериш мумкин деб айтилган. Бироқ, энди барча тақиқлар олинди, биз барчасига рухсат берамиз. Бизда нима меҳмонхоналар озми? Одамлар у ерга бориб, яшайверишсин. Биз бундай йўл билан шаҳарларни яширин жойларга айлантириб қўйишимиз мумкин», — деб норози бўлди қонун лойиҳасининг муҳокамаси вақтида Кожобек Риспаев.

Қонун лойиҳасига ўзгартиришлар унга президент Сооронбай Жээнбеков қўл қўйгандан сўнг кучга киради.