Ўзбекистон: Ҳуқуқ ҳимоячиси 11 йилдан сўнг озодликка чиқди

650

Ўзбекистон ҳукумати «Андижон воқеаларида иштирок этган» деб 2007-йили олти йилга кесилган муҳолифатчи ва ҳуқуқ ҳимоячиси Исроил Холдоровни озодликка чиқарган.

«Озодлик» нашри хабар беришича, Холдоров 21-февралда озодликка чиққан — у 2005-йили Андижон воқеалари  иштирокчиси сифатида 11-йил қамоқда жазо ўтаб чиқди.

Андижон вилоят суди 2007-йили ҳуқуқ ҳимоячисига олти йилга қамоқ ҳукмини чиқарган. У «Конституциявий тизимга тажовуз қилиш» ва «Жамоат хавфсизлигига хавф яратувчи материалларни тайёрлаш ва сақлаш» моддаси билан биргаликда, тўрт жиноий модда бўйича айбдор деб топилган.

2012-йили Холдоровнинг асосий жазо муддатига уч йил қўшилган, шундан сўнг унинг қамоқдаги муддати яна уч ярим йилга узайтирилган.

Холдоров 2003-йилдан бошлаб муҳолиф «Эрк» партиясидан Андижон вилоят бўлимига раҳбарлик қилган ва маҳаллий мактабда муаллим бўлиб ишлаган.

Андижон воқеаларидан сўнг у шаҳарда нима бўлаётгани бўйича маълумот билан жамоатни хабардор қилиб турган. Асосийси у Бобур майдонида ўққа тутилган митингчиларнинг таналари Боғишамолдаги умумий қабристонга дафн этилганини билдирган.

Расмий маълумотларга кўра, 2006-йили ҳуқуқ ҳимоячиси Миллий хавфсизлик хизматининг Андижондаги бошқармаси ариза билан мурожаат қилиб, «ҳукуматнинг қўлига ўзини топшириб» берган.

Бироқ, норасмий маълумотларга кўра, 2006-йили июлда ҳуқуқ ҳимоячисини Қирғизистондан ўғирлаб, Ўзбекистонга олиб чиқиб кетилган.

Андижондаги қўзғалон

Ўзбекистоннинг Андижон шаҳрида 2005-йилнинг 13-апрелида Ўзбекистон ҳукуматига ва биринчи президент Ислом Каримовга қарши оммавий қаршилик бўлган. Шу сабабли Андижонга Ўзбекистон ҳарбийлари жалб қилинган.

Куч тузумлари қўзғалонни тўхтатишган —улар Андижон кўчаларида одамларни ўққа тутишган. Шаҳарда ҳалок бўлганларнинг аксарият қисми қуролсиз, аёллар, болалар ва оилали одамлар бўлган. Ўзбекистон ҳукумати ҳаракати оқибатида минглаган ўзбеклар Қирғизистонга қочишга мажбур бўлган.

Ҳукуматнинг расмий маълумотига кўра, бу воқеаларда 187 киши ҳалок бўлган. Шунингдек, норасмий маълумотлар бўйича, 230дан тортиб бир ярим минггача киши ҳалок бўлган.

Андижондаги воқеалардан сўнг Ўзбекистон ҳукумати бутун ўлка бўйича ҳуқуқ ҳимоячилари ва муҳолифатчиларни оммавий турда қамоққа ола бошлаган. «Озодлик» радиосининг маълумоти бўйича, Холдоров 2005-йилнинг сўнгида сиёсий бошпана олиш учун Қирғизистонга чиқиб кетиб, 2006-йилнинг июнь ойида Ўшда «бедарак» йўқолган.

Ўзбекистондаги «ижобий ўзгаришлар»

Халқаро Freedom House ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотининг маълумотига кўра, Ўзбекистонда «ижодий ўзгаришлар» биринчи президент Ислом Каримов вафот этгандан сўнг ва ҳукуматга унинг ўрнини эгаллаган Шавкат Мирзиёев келгандан кейин сезила бошлади.

Ҳуқуқ ҳимоячилари Мирзиёев президент бўлиб сайлангандан сўнг икки ой ўтиб, у узоқ йиллар бўйи қамоқда ўтирган сиёсий тутқунларни озодликка чиқаришга эътибор қарата бошлаган. Озодликка қамоқда 1999-йилдан бери «сохта айблар» билан қамалган мустақил журналист Муҳаммад Бекжон ҳам чиққан.

Бундан ташқари, Мирзиёев қамоқда 23 йил ўтирган фаол Самандар Қўқоновни ва шунингдек, Каримов ҳукуматини танқид қилгани учун 19 йил темир панжара ортида ўтирган ўлканинг биринчи банкирларидан бири Рустам Усмоновни озодликка чиқарган.