Судланган муҳолифатчилар Бектур Асанов ва Эрнест Карибеков «қуруқ очликни» тўхтатиб, сув ича бошлашди. Улар ҳали ҳам овқатдан бош тортиб, Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети (МХДК) раҳбари Абдил Сегизбаевнинг хизматдан кетишини талаб қилишмоқда.
Ҳақиқатчининг ўринбосари Ерлан Алимбаев 19-февралда судланганлар олдида борган. Ҳуқуқ ҳимоячиси Асанов, Кадиров ва Карибеков ёнига бориб, уларнинг соғлигидан ҳабар олган.
Алимбаевнинг очликни тўхтатиш бўйича илтимосига судланганлар бош тортишган. Шунга қарамасдан, ҳуқуқ ҳимоячиси очлик эълон қилганлар кун сайин шифокор назоратида эканини ва уларга осма укол қуйилаётганини аниқлаган.
Қамоқнинг бош шифокори судланган сиёсатчиларнинг саломатлигини «қаноатлантирарли» деб айтган — унинг айтишича, сиёсатчилар сув ича бошлади, бироқ овқатдан ҳали ҳам бош тортишмоқда. Бунга қадар Кубаничбек Кадиров сув ичишни бошлаган эди.
Бунгача 2017-йилнинг 17-апрелида Биринчи май район суди «ҳукуматни босиб олиш ҳаракати» учун Бектур Асановни, Кубаничбек Кадировни ва Эрнест Карибековни айбдор деб топган.
Асанов ва Кадиров мулкини давлат ҳисобига ўтказиш билан 12 йилга озодликдан маҳрум бўлган, шунингдек Карибеков 20 йил қамоққа кесилган.
2018-йилнинг январь ойининг охирида судланган сиёсатчилар очлик эълон қилишган. Улар МХДКнинг раҳбари Абдил Сегизбаев суд қарорига таъсир этган деб ҳисоблашиб, унинг ишдан кетишини талаб қилишган.
14-февралда судланган сиёсатчиларнинг тарафдорлари ва яқинлари Жогорку Кенеш биноси олдида қаршилик акциясини уюштиришган.
Улар ҳукуматнинг муҳолифатчилар ва ҳуқуқ ҳимоячиларга қарши таъқибларни тўхтатишни, бундан ташқари, МХДК раҳбари Абдил Сегизбавни ишдан кетишини талаб қилишган. Бироқ ҳукумат томонидан ҳеч қандай реакция бўлмаган.