АҚШ: Мактаб ўқувчилари Оқ уй олдида қуролга қарши назоратни кучайтиришни талаб қилишди

602
Оқ уйнинг олдига ётиб олишган мактаб ўқувчилари. Сурат: Getty Images

Ўнлаб мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилар Вашингтондаги Оқ уйнинг биносига келиб, ҳукуматдан ўлкада қурал-яроқларнинг айланмасини назорат қилишни кучайтиришни талаб қилиб чиқишди.

«Би-Би-Си» нашри билдиришича, митинг уюштирувчилари мактаб ўқувчилари Элеанор Нехтерлайн ва Уитни Боуэн. Бошида қизлар 17 кишини тўплашни режалаштирган, бироқ бўлаётган акция ҳақида маълумот жамоат тармоқлари орқали ёйилиб кетган, Оқ уйнинг олдига  ўнлаб одамлар келишган.

Митингчиларнинг ярми ҳукуматга қарата чақириқлар ёзилган плакатларни ушлаб туришган. Унда «Мен навбатдагисиманми?», «Бизда қонунларни Конгресс чиқарадими ёки Миллий отувчилар ассоциациясими?» деб ёзилган.

Бошқа иштирокчилар Оқ уйнинг олдидаги йўлакка ётиб олишган — улар бу харакат орқали Флоридадаги мактабга ҳужум қилиш натижасида вафот этганларнинг акс эттиришган.

Бироқ, қурол-яроқларга қарши чиққанлар билан бирга Оқ уйнинг биносига АҚШ Миллий отувчилар ассоциациясининг тарафдорлари ҳам келишган. Ассоциация мактаб ўқувчиларининг хавфсизлигини таъминлаш учун муаллимларни қуроллантириш ғояси учун чиқишган.

АҚШ президенти Доналд Трамп 19-февралда ҳукумат қурол сотиб олаётганларнинг биографиясини текшириш ва назорат тизимини яхшилаш керак деб билдирган.

Ҳозирда ҳукумат янги қонун лойиҳасини тайёрламоқда, лекин унда қурол сотиб олишга ҳеч қандай янги чекловлар киритилмагани билан сотиб олувчини диққат билан текширув қоидалари ёзилган.

14-февралда Флорида штатидаги Паркленд шаҳрининг ўрта мактабида 19 ёшдаги Николас Круз муаллиимлар ва ўқувчиларга ўқ узган. Уч дақиқа ичида Круз 17 кишини ўлдириб, яна 15 кишини ярадор қилган.

Бу воқеа 2017-йилдан бошлаб қурбон бўлганларнинг сони бўйича энг қонли бўлиб қолди — унда Ньютаун шаҳридаги «Сэнди Хук» бошланғич мактабига ҳужумда 27 киши, жумладан 20 ўспирин ҳалок бўлган.