Қирғизистон ТИМи Қозоғистонда қўлга олинган депутатга ёрдам беради

685
Жогорку Кенеш депутати Дамирбек Асилбек уулу. Сурат: Табилди Кадирбеков/«Спутник»

Қирғизистон Ташқи ишлар министрлиги (ТИМ) Қозоғистонда контрабандада гумон қилиниб қўлга олинган депутат Дамирбек Асилбек уулу билан икки қирғизистонликка ҳуқуқий ёрдам кўрсатади.

Қирғизистон ТИМнинг қошидаги маълумот  департаментининг  директори Муратбек Азимбакиев «Клооп»нинг мухбирига қўлга олинганлар Қирғизистоннинг Алматидаги элчилиги ходимлари орқали ҳуқуқий ёрдам олишларини билдирди.

«Чет ўлкаларда қирғизистонликларга юридик ёрдам кўрсатиш консул ва дипломатик муассасаларнинг вазифасига киради. Консул хизматларининг  ишчилари фуқароларнингмақомига ва улар қандай аҳволда қолишганига қарамасдан ҳуқуқий ёрдам кўрсатишади», — деди Азимбакиев.

«Кыргызстан» фракцияси депутати Дамирбек Асилбек уулуни ва жумладан,  икки қирғизистонликни 16-февралга ўтар кечаси махсус операция вақтида қўлга олишган ва икки ойга тергов изоляторига қамашган.

19-февралда Қозоғистон бош прокуратурасининг вакили Оксана Лоскутова билдиришича, контрабандага қарши махсус операциянинг вақтида ўлканинг куч тузумлари 35 кишини, уларнинг ичида Қирғизистон уч фуқаросини қўлга олган.

Лоскутованинг айтишича, айбдорлар Қирғизистон орқали «махфий тизимнинг» ёрдами билан Хитойдан келтирилган товарларни Қозоғистонга контрабанда йўли билан киритишган.

Жогорку Кенеш матбуот хизматининг раҳбари Ибраим Нуракун уулу «Азаттык» радиосига билдиришича, спикер Дастан Жумабеков ва парламентнинг бошқа вакиллари Дамирбек Асилбек уулунинг қўлга олиниши бўйича ишини  текширилишига аралашмайди.

«Кыргызстан» фракциясининг лидери Алмазбек Баатирбеков «АКИпресс» нашрига берган интервьюсида билдиришича, Асилбек уулу спортчиларни кураш бўйича мусабақаларга тайёрлашга қатнашиш учун Алматига кетган.  Фракция депутатлари ўзларининг ҳамкасбларининг қамалишини «тасодиф» деб аташган.