Чуйда 32 ёшдаги аёл янги туғилган чақалоғини ўлдиришда гумонланмоқда

713

Чуй вилояти ички ишлар бошқармаси (ИИБ) кроватнинг тагида мурдаси топилган янги туғилган чақалоқнинг онасига нисбатан жиноий иш қўзғади. Гумондор шифохонада даволанмоқда ва назоратга олинган.

Чуй вилоят ИИБнинг матбуот хизматидан «Клооп»га хабар берилишича, жиноий иш «Янги туғилган боланинг онаси томонидан ўлдирилиши» факти бўйича қўзғалди. Ҳозирда гумондор аёл «туғруқ вақтида кўп қон йўқатганлиги» учун назорат остида шифохонада ётибди.

Воқеа 18-февралда Чуй вилоятининг Восток қишлоғида содир бўлган — милицияга ҳудудий касалхонадан янги кўз ёрган, бироқ ёнида чақалоғи бўлмаган аёл мурожаатидан  сўнг хабар беришган.

«Гумондор аёл тасдиқлашича, у ўз уйида ҳожатхонада кўз ёрган ва чақалоқ у ерга тушиб кетган. Воқеа бўлган ерга борган тезкор ходимлар ҳожатхонадан боланинг танасини топишган эмас — у пакетга ўралиб, кроват остида ётган», — деб билдирилди милициядан.

Соғликни сақлаш министрилигидан хабар берилишича, 32 ёшдаги аёл хомилалигини яшириб келган ва ҳозирда  унинг аҳволи оғир» деб баҳоланмоқда.

Милициядан гумондор касалхонадан чиққандан сўнг сўроққа олинишини хабар беришди. Қонун бўйича гумондор уч йилгача озодликдан маҳрум бўлиш эҳтимоли бор.