Қирғизистон ташқи ишлар министрлигидан (ТИМ) хабар берилишича, Эроннинг марказий қисмидаги авиа ҳалокатнинг натижасида ҳалок бўлганлар орасида Қирғизистон фуқаролари йўқ. Унда 66 киши ҳалокат қурбонлари бўлган.
ATR 72 русумли самолёт 18-февралда Эроннинг Исфахан провинциясида ҳалокатга учраган — у Теҳрондан Ясуж шаҳрига учиб кетаётган Aseman Airlines авиакомпаниясига тегишли самолёт бўлган.
Ҳалокат натижасида экипажнинг барча 6 аъзоси ва 60 йўловчи ҳалок бўлган. ОАВларининг маълумоти бўйича, самолёт 400 метрдан ортиқ баландликдаги Дена тоғига қулаган — ноқулай об- ҳаво одамларни излашга тўсқинлик қилмоқда.