Собиқ депутат Жусубали Исаев автомобили юк машинаси билан тўқнашиши оқибатида ҳалок бўлди

647

Ўш — Исфана автойўлида парламентнинг собиқ депутати Жусупали Исаев ҳалок бўлди. Унинг автомобили қуюқ туман сабаб йўл четидаги КамАЗни уриб олган.

Баткен вилоятининг йзл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўлимининг нозири Чолпонбай Арстанбеков «Клооп»га билдиришича, йўл ҳалокати Ўш — Исфана автойўлининг 290-километрида 18-февралга ўтар кечаси юз берган.

Жогорку Кенешнинг собиқ депутати Исаевнинг «Ренж Ровер» русумидаги автомобили қалин туманда йўл четида турган КамАЗни уриб олган.

«Авария оқибатида автомобилнинг Жусупали Исаев исмли йўловчиси вафот этиб, аёл йўловчи касалхонага етказилган. Ҳайдовчининг аҳволи яхши, унга бирор зиён етмаган», — деди Арстанбеков.

Жусупали Исаев 2010 йилдан 2015 йилгача КСДП фракциясининг депутати бўлган. Бунга қадар у Лайлак райони ва Баткен вилояти кенгашининг депутати бўлган.