Жогорку Кенеш Қозоғистонда депутатнинг қўлга олиниши масаласига аралашмайди

647

Жогорку Кенеш ва спикер Қозоғистонда парламент депутати Дамирбек Асилбек уулунинг қўлга олиниши бўйича тергов ишларига ўз таъсирини ўтказмайди. Қозоғистон махсус хизмати 15-февралдан 16-февралга ўтар кечаси 29 кишини қўлга олган, уларнинг орасида Қирғизистон парламентарийи ҳам бўлган.

Жогорку Кенешнинг матбуот хизматининг раҳбари Ибраим Нуракун уулу «Азаттык» радиосига билдиришича, спикер Дастан Жумабеков ва парламентнинг бошқа вакиллари Дамирбек Асилбек уулунинг қўлга олиниши бўйича ишнинг текширилишига аралашмайди.

«Агарда депутатга жиноий иш қўзғалса, тергов бўлса унга Жогорку Кенеш ва раҳбар аралашмайди. Регламент бўйича депутатнинг айби исботланса, ўзи жавоб беради», - деб билдирган Ибраим Нуракун уулу .

Қозоғистон махсус хизмати 15-фералдан 16-февралга ўтар кечаси контрабандада гумон қилинган 29 кишини қўлга тушириш бўйича махсус операция ўтказган. Қўлга олинганлар орасида Қирғизистоннинг тўрт фуқароси, жумладан «Кыргызстан» фракциясининг парламент депутати Дамирбек Асилбек уулу ҳам бўлган.

Қозоғистон Ташқи ишлар министрлиги (ТИМ) 18-февралда ўзининг  Қирғизистонлик ҳамкасбларига Асилбек уулу қўлга олинганлиги бўйича расмий билдирув жўнатган.