Ҳукмат Бишкек ИЭМдаги аварияга айбдорларга нисбатан «жиддий чора» кўради

635
Биринчи вице-премьер-министр Аскарбек Шадиев

Вице-премьер-министр Аскарбек Шадиев Бишкек Иссиқлик электр марказидаги  (ИЭМ) авариянинг келиб чиқишини текшириш бўйича ведомстволараро комиссиянинг мажлисида  билдиришича, ҳукуматда аварияга айбдорларга «жиддий чораларни» кўради.

Бишкек ИЭМдаги авариянинг келиб чиқиш сабабларини текширилаётган ведомстволараро комиссия мажлиси 19-февралда бўлди. Биринчи вице-премьер-министр Аскарбек Шадиев ҳукумат январ охирида ИЭМдаги авария учун жавобгарларни жазога тортишни ваъда қилган.

«Биз аварияга айбдор бўлганларга қарши жиддий чораларни кўрамиз. Комиссия ишининг хулосасида, маъмурий ва техник ходимларнинг ишида хатолар ва нотўғри ҳаракатларни, шунингдек, ускуналарнинг ишлаш жараёнида бузилишлар ўрин олганлиги учун авария бўлгани аниқ бўлди», — деб ёзади «Кактус» нашри Шадиевнинг сўзларини.

Шунингдек, биринчи вице-премьер-министр ваъда қилгандай, авария бўлган ИЭМнинг эски блогининг биносини таъмирлаш ва иситиш режалаштирилмоқда.

«1-июлдан бошлаб цехлардаги насосларни ва ёнғинга қарши тизимни алмаштириш режалаштирилмоқда. Биз бу вақтгача маблағ топишимиз керак. Бундан ташқари, ИЭМнинг биносини иситишни кўзлаяпмиз. У учун маблағ бор», — деди Шадиев.

Бишкек иссиқлик марказининг собиқ директори Лев Васильев маълум қилишича, станцияда авария молия етишмаслиги сабабли юзага келган.

«Бир неча йиллар бўйи керакли даражада ишлар бажарилмасдан келган. Йил сайин таъмирлашга 700 млн сом талаб қилинган, бироқ икки марта оз маблағ ажратилган. Маблағ етишмаган шароитда ишлаш аварияга олиб келган», — деб маълум қилган Васильев «24.kg» нашрига.

Ўша вақтдаги тарифларни «чиқимли» деб атаб, уларни аста-секин кўтаришни таклиф қилди.

ИЭМдаги авария бўйича депутат комиссия 14-февралда текширувнинг дастлабки натижаларини эълон қилди. Комиссия аъзолари авария ишхона ходимларининг муаммони бартараф қилиш бўйича келишилмаган ҳолда харакатланишидан, ускуналарни ва бинони совуққа тайёр эмаслиги туфайли бўлган деган хулосага келишган.

ИЭМ директори Андрей Воропаев 16-февралда авария бўлган куни станциянинг раҳбари «вазиятни ўз вақтида кўлга олмаган» деб билдирган.