Олимпиада-2018: Чанғичи Евгений Тимофеев 63-ўринни эгаллади

876
Dimitar Dilkoff/AFP/Getty Images

Қирғизистонлик чанғичи Евгений Тимофеев Олимпия ўйинларининг йирик слалом мусобақасини икки айланма ниҳоясида 63-ўринни эгаллади.

Тимофеев эркаклар ўртасидаги чанғи пойгасида маррага 63 ўринда етиб келди. Қирғизистонлик икки айланма натижасида 2 дақиқаю 41,03 сония муддатни кўрсатди.

Пойгани спортчилар навбат рақамига қараб ярим дақиқа фарқ билан бошладилар. Томиофеев 92 рақам билан чиқди.

Мусобақада жами 110 чанғичи қатнашди.

Медаллар автриялик Марсель Хиршер (олтин), норвегиялик Хенрик Кристофферсен (кумуш) ва француз Алексис Пинтуролт (бронза) ўртасида бўлишилди.

Евгений Тимофеев — Қирғизистоннинг бир неча карра чемпиони. Жанубий Кореядаги Халқаро мусобақада тўртинчи ўринни, қишки Осиё ўйинларида эса саккизинчи ўринни эгаллаган.

Тимофеев карьерасида бу иккинчи Олимпия ўйини. Тўрт йил аввал қирғизистонлик Сочидаги Олимпиада ўйинларида иштирок этган. У бу ўйиндаги гигант слаломда 109 иштирокчи ичидан 61 ўринни, оддий слаломда эса 115 иштирокчи ичидан 41-ўринга эга бўлган.

Тимофеевнинг навбатдаги айланмаси 22 февралда бўлиб ўтади. Мусобақа Бишкек вақти билан соат 7:15да бошланади.

Муаллиф: Айдар Айбеков