Қозоғистон қирғиз депутатининг қўлга олинганини тасдиқлади

790

Қозоғистон ТИВ «Кыргызстан» фракциясининг депутата Дамирбек Асилбек уулунинг қўлга олинганини тасдиқлади. Парламентарий қозоқ махсус хизмати томонидан чегара ҳудудларида контрабанда билан шуғулланган жиноий гуруҳларнинг аъзоларини қўлга олиш учун ўтказилган махсус операция вақтида қўлга олинган.

ТИВ департаментининг конусуль хизмати «Кыргызстан» фракциясининг депутати Дамирбек Асилбек уулунинг қўлга олингани ҳақида қирғиз ҳамкасбларига билдирган. 24.kg тарқатган хабарга кўра, қирғиз сиёсатчиси контрабандада гумонланиб қўлга олинган.

Парламент депутатаи 15 февралдан 16 февралга ўтар кечаси қўлга олинган. Махсус операция Қозоғистоннинг уч вилоятида ва Олмати шаҳрида ўтказилиб, тўрт қирғизистонлик дохил 29 киши қўлга олинган.

Қўлга олинганлар орасида чегарачилар, ҳуқуқ тартибот органларининг ходимлари, брокерлар ва жиноий гуруҳ аъзолари бўлган.

Махсус амалиёт божхона соҳасидаги ноқонуний фаолиятнинг олдини олиш бўйича ўтказган, операция Бош прокуратура, Миллий ҳавфсизлик қўмитаси ва коррупцияга қарши Миллий бюро томонидан мувофиқлаштирилди.

Дамирбек Асилбек уулу – «Кыргызстан» партиясининг депутати ва 2015 йилдан бери мазкур фракцияда.  Дастлаб 2009 йили 25 ёшида «Ак жол» партиясидан парламентга ўтган. Шу билан бирга депутат грек-рим кураши бўйича халқаро даражадаги спорт устаси ва Осиё кураш федерациясининг вице-президенти.