«Кыргызтелеком» директорлар уюшмасининг раиси ўз ихтиёри билан истеъфо берди

756

Азиз Солтобаев «Кыргызтелеком» директорлар уюшмасининг раислиги лавозимини беш ойлик фаолиятдан сўнг тарк этди.

«Кыргызтелеком» компаниясининг матбуот хизмати Азиз Солтобаев директорлар уюшмасининг раислигидан ўз ихтиёри билан кетганини билдирди.

Солтобаев Қирғизистоннинг муваффақиятли ёш тадбиркорларидан бири ҳисобланади. У ўз бизнеси инновацион технологиялар асосига қурган. Премьер министр Сапар Исақов уни «Таза коом» лойиҳасига экперт қатори жалб қилган.

Солтобаев «Кыргызтелеком»ни беш ой бошқарди

У мазкур лавозимга 2017 йилнинг 5 октябрида акционерларнинг умумий йиғин тўхтами билан сайланган. Унга қадар компанияни Эмиль Ешеналиев бошқарган. У 2017 йили Қозоғистондан интернет харид қилиш текширилгандан сўнг февралдан ишдан бўшатилган.

Ешеналиевга қарши интернет сотиб олишда «Кыргызтелеком» ва қозоқ томони билан  «Ноқонуний шартнома тузиш» факти бўйича жиноий иш қўзғалган.