Иқтисод министрлиги ўз ходимлари ва министр Артем Новиков үчүн қирғиз тилини ўргатадиган муаллимдан бош тортди. Министрлик мазкур қорорни «жамоатчиликнинг қарама-қарши реакциясидан» кейин қабул қилишди.
Иқтисод министрлигининг матбуот хизматидан «Клооп»нинг мухбирига билдирилишича, тендернинг натижалари 15-февралда бекор қилинган.
«Тендерни бекор қилишга тўғри келди, сабаби кўплаган қирғизистонликларни министр ва маҳкама ходимлари қирғиз тилини давлат ҳисобидан ўрганишлари норози қилган», — деб билдирди матбуот хизматидан.
Иқтисод министрлигидан Новиков ва маҳкама ходимлари қирғиз тилидан дарс берган муаллимнинг ҳаққини ўз ҳисобидан тўлаб ёки тўламаслиги бўйича очиқлашгани йўқ.
Иқтисод министрлиги 12-февралда ўз ходимларини синовга тайёрлаш учун уч ойнинг ичида қирғиз тилини ўргатиш учун тендер эълон қилишган.
Эртаси куни 13-февралда иқтисод министрлигидан «Азаттык» радиосига ходимлар ва министр Новиковга тендернинг ғолиби деб топилган Давлат тил бўйича миллий комиссияга қарашли ўқув маркази дарс беришини маълум қилишган.
Новиковга собиқ премьер-министр Игорь Чудинов ва собиқ вице-премьер-министр Олег Панкратовго тил ўргатадиган муаллим дарс бериши айтилган.
Новиковнинг уч ойлик ўқишига 36 минг сом, ходимларга эса 288 минг сом сарфлаш режалаштирилган.
2017-йилнинг ноябрида премьер-министр Сапар Исаков қарорга имзо қўйган, шунга кўра, 2019-йилдан бошлаб барча давлат ходимлари қирғиз тилини бошланғич даражада билишлари керак бўлган.
Парламент депутатлари айрим амалдорлар ва ўзларини Жогорку Кенешдаги ҳамкасбларини давлат тилини билмасликлари учун танқид қилишган.