ИЭМнинг раҳбарияти: Авариянинг келиб чиқишига инсон фактори  таъсир этган

604
Бишкек ИЭМ

Бишкек Иссиқлик электр марказининг (ИЭМ) раҳбари Андрей Воропаевнинг айтишича, авариянинг келиб чиқишига одам фактори таъсир этган. Унинг айтишича, станциянинг раҳбари авария бўлган куни «вазиятни ўз вақтида қўлга ололмай» қолган.

Парламентарийлар ва журналистлар иссиқлик марказига 16-февраль куни эрта билан боришди.

ИЭМ раҳбари Андрей Воропаев саволларга жавоб бериб, авариянинг келиб чиқишига инсон фактори таъсир этганини айтган.

«Насоснинг ишлаш тартиби ходимлар томонидан назоратга олинмаган, унга ҳаво қўшилган. Насосга ҳаво сув тўплагичда сувнинг даражаси пасайиб кетгани учун кириб кетган. Ускуна эртароқ ишга тушган, ҳароратнинг пасайишига тайёр бўлиши керак эди, бироқ бундай буйруқни кимёвий цехнинг раҳбари ҳам, станция раҳбари ҳам берган эмас. […] Менинг тушунишимча, станция раҳбари ўз вақтида вазиятни қўлга ололмаган», — деди Воропаев.

ИЭМ раҳбариятининг аварияни сабаблари бўйича версияси «Миллий энерго холдинг»нинг раҳбари Айбек Калиевнинг авария бўйича айтганлари қисман тўғри келади. 31-январда Айбек Калиев парламент олдида ҳисобот бераётиб, авариянинг келиб чиқишига бузилган насос сабаб бўлган деб билдирган.

14-февралда водомстволараро комиссия Бишкек ИЭМдаги авариянинг келиб чиқишининг олдини олувчи  алдын ала сабабларини эълон қилган.

Комиссия фикрича, авария ишхона ходимларининг вазиятни бартараф этиш бўйича келишилмаган ҳаракатоаридан, ускуналар ва бинони совуққа тайёр эмаслигидан, шунингдек, учинчи энергоблокни қўшишда кечикканликдан бўлган.

Комиссиянинг ҳисоботида «Электр станциялар» ишхонасининг ходимлари «одоно қоида бузарликларни» чиқишига йўл беришган деб ёзилган, сабаби уларга аномал совуқ бўлиши бўйича олдини олиш учун огоҳлантириш берилган.

Шунингдек текширув ИЭМнинг ходимлари 26-январда ўз вақтида учинчи ўт қозонни қўшишмагани кўрсатган, бироқ у бутунлай ишга тайёр бўлган. Натижада 240 тонналик ўт қозонни 30-январда ишга туширишган.