Иқтисод министрлиги «жамоат реакциясидан» сўнг Новиков учун қирғиз тили муаллимидан бош тортди

549

Иқтисод министрлиги ўз ходимлари ва министр Артем Новиков үчүн қирғиз тилини ўргатадиган муаллимдан бош тортди. Министрлик мазкур қорорни «жамоатчиликнинг қарама-қарши реакциясидан» кейин қабул қилишди.

Иқтисод министрлигининг матбуот хизматидан «Клооп»нинг мухбирига билдирилишича, тендернинг натижалари 15-февралда бекор қилинган.

«Тендерни бекор қилишга тўғри келди, сабаби кўплаган қирғизистонликларни министр ва маҳкама ходимлари қирғиз тилини давлат ҳисобидан ўрганишлари норози қилган», — деб билдирди матбуот хизматидан.

Иқтисод министрлигидан Новиков ва маҳкама ходимлари қирғиз тилидан дарс берган муаллимнинг ҳаққини ўз ҳисобидан тўлаб ёки тўламаслиги бўйича очиқлашгани йўқ.

Иқтисод министрлиги 12-февралда ўз ходимларини синовга тайёрлаш учун уч ойнинг ичида қирғиз тилини ўргатиш учун тендер эълон қилишган.

Эртаси куни 13-февралда иқтисод министрлигидан «Азаттык» радиосига ходимлар ва министр Новиковга  тендернинг ғолиби деб топилган Давлат тил бўйича миллий комиссияга қарашли ўқув маркази дарс беришини маълум қилишган.

Новиковга собиқ премьер-министр Игорь Чудинов ва собиқ вице-премьер-министр Олег Панкратовго тил ўргатадиган муаллим дарс бериши айтилган.

Новиковнинг уч ойлик ўқишига 36 минг сом, ходимларга эса 288 минг сом сарфлаш режалаштирилган.

2017-йилнинг ноябрида премьер-министр Сапар Исаков қарорга имзо қўйган, шунга кўра, 2019-йилдан бошлаб барча давлат ходимлари қирғиз тилини бошланғич даражада билишлари керак бўлган.

Парламент депутатлари айрим амалдорлар ва ўзларини Жогорку Кенешдаги ҳамкасбларини давлат тилини билмасликлари учун танқид қилишган.