Жогорку Кенеш шаҳар кенгашларини кўпчилик овози билан мэрларни сайлашни мақуллади

645

Парламентарийлар учинчи ўқишда маҳаллий ўз ўзини бошқарув органларининг раҳбарлари ва шаҳар мэрларини сайлаш ҳақидаги қонун лойиҳасини маъқуллашди. Қонун лойиҳасига кўра, шаҳар мэрини сайлаш учун унинг номзодига овоз берувчиларнинг ярмидан ортиғи қўллаши керак.

Депутатлар қонун лойиҳасини 15-февралда қўллашди. Қонун унга президент Сооронбай Жээнбеков имзо қўйгандан сўнг бир ҳафта ўтиб кучга киради.

Ҳозирда маҳаллий ўз ўзини бошқарув органларининг раҳбарлари ва мэрлар маҳаллий кенгашларнинг депутатларини учдан икки овоз билан сайланишади. Ташаббусчилар ўзгартиришларни кераклигини амалдаги тизимда мэрларни сайлаш «муаммоларга» учраётгани билан изоҳлади.

«Айрим маҳаллий кенгашларнинг фракциялари, депутатлар гуруҳлари сиёсий ва шахсий манфаатлари асосида маҳаллий мустақил бошқарувнинг амалга ошириш органини раҳбарини сайловда бойкот қилиш йўли билан маҳаллий кенгашларни сессияларига махсус кворум етмай, мэрлар ва қишлоқ ҳукумат раҳбарларининг сайловини тўхтатиб қўйишган», — дейилади маълумот баёнида.

Қонун лойиҳасининг ташаббусчилари 2016-йилнинг декабридан бошлаб 2017-йилнинг мартигача кворумнинг йўқлиги туфайли Кемин, Кара-Балта, Таш-Комүр, Айдаркен, Кадамжай ва шунингдек, 13 қишлоқ ҳукуматида  икки марта мэрлар ва қишлоқ ҳукумати раҳбарларини сайлаша олмаганлигини мисол қилишган.

Бунинг натижасида, 2017-йили президент ўлка бўйича 18 маҳаллий кенгашни  тарқатган. Тарқатилган маҳаллий кенгашларга муддатидан аввал сайлов ўтказиш учун ҳукумат 7 млн 348  минг сом маблағ ажратди.

«Юқоридаги асослар билан маҳаллий кенгашларни тарқатиш ва уларга муддатидан аввал сайлов ўтказиш давлат маблағларини исроф қилишгагина эмас, одам ва вақт ресурсларидан ҳам унумсиз фойдаланишга олиб келувчи ҳамда маҳаллий ўз ўзини бошқариш органларининг фаолиятига ҳам салбий таъсир этувчи факторлардан бўлиб қолди», — дейилади маълумотномада.