Жогорку Кенеш интернетда алкоголни реклама қилишни тақиқлади

664

Парламент депутатлари учинчи ўқишда интернетда алкоголни реклама қилишни тақиқлаш бўйича ўзгартиришни қабул қилишди. Алкоголни реклама қилишни маън қилувчи қонунни бузганлик учун 10 минг сомдан 70 минг сомгача жарима солинади.

Парламентарийлар 15-февралдаги мажлисда интернетда алкогол  рекламасини тақиқлашни мақуллади.

Иқтисод министрининг ўринбосари Элдар Абакиров кенгаш вақтида тақиқлаш kg домен ҳудудидаги сайтларгагина тегишли эканлигини билдирди. Унинг айтишича, интернетда икки мингдан ортиқ сайт рўйхатга олинган.

Ўзгартиришларга кўра, сайтларни мониторинг қилишни Монополияга қарши изга солиш давлат агентлиги қўлга олади.

Ўзгартиришлар ташаббусини иқтисод министрлиги илгари сурган — ўзгартиришларни муаллифлари интернетда алкоголни реклама қилишни тақиқлаш «вояга етмаганларни ҳимоя қилиш» мақсадида эканини таъкидлаган.

Улар интернетда алкоголни реклама қилишни тақиқлаш « аҳолини алкоголга ружуъ қўйишини озайтиради ва соғлом жамиятни тузишга шароит яратади» деб ҳисоблашади.

«Алкогол таъсири остида ўспирин интеллектуал ва эмоционал томондан зеҳнсиз бўлиб қолади.  Балоғатга етмаган ўспириннинг мияси алкоголга тез боғланади», — дейилади лойиҳада.

Янги қоидаларни бузганларга 10 минг сомдан 70 минг сомгача жарима солинади.

Қонунга киритилган ўзгаришлар президент Сооронбай Жээнбеков имзо қўйгандан сўнг кучга киради.