Қирғизистонда «коррупционерлар реестри» тузилади — унга киритилганлар давлат хизматларида умрбод ишлай олмайди

728

Қирғизистонда коррупция учун айбланган ҳуқуқ тартибот органларининг, Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетининг (МХДК) ва прокуратуранинг ходимларининг исм-шарифи киритилган рўйхатда пайдо бўлади. Исми рўйхатга киритилган амалдорлар давлат ишхоналарида ишлаш ҳуқуқидан бир умрга ажралади.

Хавфсизлик кенгаши котибининг биринчи ўринбосари Дамир Сагинбаев «Азаттык» радиосига берган интервьюсида коррупция бўйича айбланаган давлат ходими давлат ишидан бир умрга кетади деб билдирди.

«Бу реестр бизга нима учун керак? Бу бўйича судланган ва суднинг ҳукми чиққан кишилар бундан сўнг давлат ишларига такроран ўрнаша олмаслиги учун керак», —  деди Сагинбаев.

У яқин кунларда коррупция ва давлат мулкини ўғирлаш фактлари бўйича асоссиз тўхтатилган ва  қисқартирилган барча жиноий ишлар янгиланиб, текширув ишлари давом этишини қўшимча қилди.

Хавфсизлик кенгашидан «Клооп»нинг мухбирига маълум қилинишича, реестр қачон тузилиши аниқ эмас — уни тузиш масаласи «ишланмоқда».

Президент Сооронбай Жээнбеков Хавфсизлик кенгашидаги ўзининг илк мажлисида куч тузумлари ва бош прокуратурани коррупция билан «самарасиз» курашишда айблаган.

Унинг фикрича, судлар, прокуратура, молия полицияси ва  ички ишлар органлари ўз бурчларини «тўлақонли» бажармаяпти.

Жээнбеков коррупция даражасини текширувчи «Трансперенси интернейшнел» халқаро уюшманинг рейтинги бўйича Қирғизистон 176 ўлканинг ичидан 136 ўринда туриши далил қатори келтирилган.

«Бир оз яхшиланиш динамикасига қарамай, бизнинг халқаро рейтингимиз ҳали ҳам пастлигича қолмоқда. Бизнинг позициямизни асосан суд, ҳуқуқ тартибот органлари ва назорат органлари пасайтиришмоқда», — деб таъкидлаган президент.