МХДК Талант Исаевни «яширин тинглаш» бўйича текширув бошлади

632

Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети (МХДК) ИИМнинг махсус кузатув бошқармасининг собиқ раҳбари Талант Исаевни «тингловга» олингани бўйича воқеани текширишга киришди. У тингловчи ускунани Бишкек кафеларидан бирида топганини айтган.

МХДКдан «Клооп»нинг хабарчисига ҳозирда муассаса Исаевни яширин тинглш бўйича фактни текшираётганини тасдиқлашди. Ишни материаллари МХДКга бош прокуратурадан тушган.

ИИМ махсус кузатув бошқармасининг собиқ раҳбари Талант Исаев тингловга олинган воқеа 8-февралда у «Обама» кафесида депутат Канибек Иманалиев билан учрашган вақтда бўлган.

«Мен видеони талаб қилдим. Кўрса диктафонни бизнинг столга хизмат қилган официант тиркаб кетган экан. Мени  танишларим милицияга мурожаат қилишибди», — деб билдирган Исаев «24.kg»нашрига.

Унинг айтишича, «уни кўпдан бери кузатиб юришибди» — Талантбек Исаев, судланаган халқ вакили Канатбек Исаев иккиси ака-ука бўлиб ҳисобланади.

ИИМнинг матбуот хизматининг раҳбари Бакит Сейитов 9-февралда «Азаттык» радиосига берган интервьсида сўроқдан сўнг кафенинг официанти диктафон ўрнатганини тан олганини билдирган.

Кафенинг маъмурияти Исаев ўтирган столга диктафон бошқа мижозлар ўрнатганлигини билдирган.