Омбудсмен Кубат Оторбаев Қоракўлда юз берган икки ёшли боланинг ўлими бўйича ишни шахсан кузатиб боришини билдирди. Танани ёриб текшириш натижасида болада енгил шамоллаш борлиги аниқланган.
Иссиқкўл вилоятининг омбудсмен вакиллари Қоракўлдаги №14 болалар боғчасининг директори Аида Аракеева билан боғланиб, ундан воқеанинг тафсилотларини тинглашди.
Ота-она фарзандини 9 феврал куни соғлиғи ёмонлашгач болалар боғчасида олиб кетишган, бир кун ўтиб эса бола Иссиқкўл вилоят касалхонасининг жонлантириш бўлимида кўз юмган.
11 февраля куни шифокорлар болалар боғчасининг вакиллари, вафот этган боланинг яқинлари, терговчи ва тиббий экспертлар иштирокида боланинг танасини ёриб текшириш асносида ўлим сабаби енгил шамоллаш бўлиши мумкин деган ҳукм чиқардилар. Маълумотлар Бишкекка жўнатилди, сўнги натижа бир ойдан сўнг чиқарилади.
Бундай таҳминни аввалроқ болалар боғчасининг директори ҳам билдириб, бола тез-тез касаллангани учун боғчага кам келганини айтган.
Боланинг онаси Наргиза Абдикадирова боласининг ўлимида бола боғча тарбиячиларини айблаган. Унинг айтишича, болани боғчага «жуда яхши аҳволда» етказишган ва у «соғлом бўлган».
13 февралда Қоракўл шаҳар кенгашининг депутатлари икки ёшли боланинг ўлимидан сўнг шаҳардаги болалар боғчаларига видеоназорат камераларини ўрнатишга қарор қилишган. Камераларни ўрнатиш учун бюджетдан 850 минг сом ажратилади.