Жакупованинг коттежи Атамбаевга қарзини тўлаш учун сотувга чиқарилди

589
«Адилет» ҳуқуқни ҳимоя қилиш уюшмасининг раҳбари Чолпон Жакупова.Сурат: Res Publica

Бишкекнинг Октябрь район суди собиқ президент Алмазбек Атамбаевга уч миллион сом маънавий зарар тўлаб бериш учун ҳуқуқ ҳимоячиси Чолпон Жакупованинг коттежини сотувга қўйди. Жакупованинг мулки Иссиқкўлда жойлашган.

Судья Кимбат Архарова 14-февралда Атамбаевни вакилининг Чолпон Жакупованинг коттежини сотувга чиқариш бўйича шикоятини қаноатлантирди.

Шунингдек, Атамбаевнинг ор-номиси ва қадр-қимматини камситиш бўйича айбдор деб топилган «Заноза» нашрининг тузувчиларидан бири Нарин Айипнинг уйини учдан бир қисми сотувга чиқариш бўйича суд мажлиси 22-февралга сурилди.

Жакупова Атамбаевга 3 млн, Нарин Айип 9 млн сом тўлаб бериши керак.

Ушбу иш бўйича Дина Маслова Атамбаевга 3 млн сом тўлаб бериши керак, бироқ суд унинг сотувга қўйишга мулки йўқ.

Аввалроқ Жакупова, Айип ва Маслова судга Атамбаевга пулни ой сайин маошини 50 фоизини бериб, бўлиб тўлаб туришни таклиф қилишган. Бироқ суд улар барча суммани бир вақтда тўлаб бўлишлари керак деб ҳисоблаган.