Прокуратура «Вечерний Бишкек»нинг эски сохибига 6 йил сўради

630
Александр Ким

Давлат прокурори «Вечерний Бишкек»нинг собиқ эгаси Александра Кимни олти йил озодликдан маҳрум қилишни талаб қилди. Шунингдек унга нашриётнинг собиқ эгаларидан бири Александр Рябушкин фойдасига 27 млн сом миқдорида бадал тўлаш масъулиятини юкламоқчи. Ким мол-мулкни ғайриқонуний йўл билан ўзлаштириш ва талон-тарож қилишда айбланмоқда.

Суд йиғини 13 февралда Бишкекнинг Свердлов район судида бўлиб ўтди. Прокурор суддан Кимни айбдор деб топиш ва олти йилга оғир режимдаги қамоқда озодликдан маҳрум қилишни сўради.

Кимнинг адвокати айблов позицияга рози эмас ва тергов «қўпол хатолар» билан ўтказилганини билдирди. Адвокат ўз ҳимоясидаги шахсни оқлашни талаб қилишди.

Кима «Вечерний Бишкек» нашриётилан ноқонуний тарзда двиденд олганликда айбланмоқда.

2014 йили «Вечерний Бишкек» нинг собиқ эгаларидан бири Александр Рябушкин ўзининг акция ҳиссасини қайтиб олиш мақсадида судга берган.

Рябушкин 2000 йили «Вечерка»га тегишли «Рубикон» компанияси собиқ президент Асқар Ақаевнинг куёви Адил Тойгонбаевга сотилгач ярим акциясидан айрилган эди.

Рябушкин келишув «босим остида» ўтганини билдирди ва «Рубикон»нинг 50 фоиз акциясини қайтариш, шунингдек 15 млн доллар компенсация тўланиши талаб қилди.

2015 йилда суд Рябушкиннинг аризасини қаноатлантирди ва Кимга тегишли бўлган 50 фоиз акцияни олди. Шундан сўнг «Вечерний Бишкек»да директорлар советининг ўрин алмашиши юз берди.

Ким ва «Вечерний Бишкек»нинг эски жамоаси раҳбар алмашуви ҳамда суд ҳукми ортида «ҳукумат турганини» айтиб келади.