Догоев Давлат рўйхатга олиш хизмати раҳбарлигидан кетди

654

Давлат рўйхатга олиш хизматининг (ДРХ) раҳбари Дастан Догоев эгаллаган хизматидан кетди. Унинг ўрнига бу хизматга Давлат рўйхатга олиш хизматининг собиқ раҳбари Алина Шаикова келди.

Догоевнинг хизматдан кетиши бўйича маълумот 14-февраль куни кечқурун маълум бўлди — бу маълумотни «Клооп»га премьер-министрнинг матбуот котиби Урмат Кабилова тасдиқлади.

Унинг айтишича, Догоев хизматдан ўз хоҳиши билан кетган.

Хизматдан кетиши бўйича аризага ҳукумат раҳбари Сапар Исаков имзо қўйган.

Догоев ДРХнинг раҳбарлигида бир йилга яқин вақт ишлади, лекин мазкур хизматнинг ўзида деярли 4 йил меҳнат қилган.

У ишлаган вақтда ДРХ ҳукумат серверларининг бирида  президент сайловларига таъсир этиш ҳаракати учун тузилган нодавлат сайт билан алоқали муаммога учраган.

ДРХнинг янги раҳбари Алина Шаикова бўлди, у бу хизматда 2014-2015-йилларда фаолият олиб борди.