Жээнбеков коррупцияга қарши курашув органларининг раҳбариятини текширувни топширди

661

Хавфсизлик кенгаши вакилларининг мажлисида президент Сооронбай Жээнбеков кооррупцияга қарши курашув органларининг барча етакчиларини текширишни топширди. Шунингдек, президент ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ходимларининг чиқимлари «диққатли текширилиб турилишини» билдирди.

Президентнинг матбуот хизмати маълум қилишича, Жээнбеков 13-февралда Хавфсизлик кенгашининг котибияти билан мажлис ўтказган. Учрашувда президент «коррупцияга қарши чораларни ишга ошириш бўйича пухта ишларни» бошлашни топширди.

«Давлат тузумларининг, жумладан ҳуқуқни ҳимоя қилиш, назорат ва суд органлари ходимларининг декларацияларини диққат билан текшириш зарур. Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ходимларининг чиқимлари диққатли текширилади. Қирғизистонлик давлатнинг барча тармоқларида порахўрлик кўринишларини ҳал қилиш бўйича хал қилувчи чораларни кутмоқда», — деб билдирди Жээнбеков.

Хавфсизлик кенгаши котибининг биринчи ўринбосари Дамир Сагинбаев 8-февралда давлат ходимларининг декларацияларини коррупция фактларини ойдинлаштириш учун текшириш кераклигини билдирди.

Сагинбаевнинг айтишича, айрим ходимлар «бегона уйларда яшайдилар ва бегона машиналарни қўлланишади».

«Агарда бундай фактлар аниқланса, унда кўчмас мулк ва кўчма мулкнинг эгаларини ҳар томонлама текширувлар кутмоқда», — деди у.

Президент Сооронбай Жээнбеков Хавфсизлик кенгашидаги ўзининг илк мажлисида куч тузумлари ва бошқа прокуратурани коррупция билан «бесамар» кураш бўйича айблаган.

У давлат органлари «асоссиз текширувларни» ўтказиб, прокуратура бу жараёнларни назорат қилмай, ўзи ҳам «ҳисобсиз» текширувларни юргизишмоқда деб билдирган.

Жээнбеков судларга ҳам норози бўлган. Президентнинг айтишича, улар «атайлаб» суд ишларини создуктурушат ва адолатлилик етишмасдан, узоқ вақт бўйи судларда юрган одамлар кўп.

Президент коррупция куч тузумларига жиноят билан «мувафақиятли» курашишга қаршилик яратяпти деб айтган. Унинг фикрича, ҳуқуқ тартибот органлари «яширин схемаларга яқин алоқада».