Қоракўлдаги бола боғчаларига бола ўлимидан сўнг камералар ўрнатишга қарор қилишди

649

Қоракўл шаҳар кенгаши депутатлари икки ёшли боланинг ўлимидан сўнг болалар боғчасига камера ўрнатишга қарор берди.

Депутатлар 13 феврал куни шаҳар бола боғчаларига назорат камерасини ўрнатиш ғоясини қўллашди,  деб хабар беради “Кактус” нашри.

Нашрнинг маълумотига кўра, видеоназорат камералари 14 давлат бола боғчасига ўрнатилади. Камераларни ўрнатиш учун мэрия 850 минг сом ажратади.

Камераларни ўрнатиш қарори 10 февралда болалар боғчасидан касалхонага етказилган икки ёшли боланинг вафоти сабабли олинган.

Бола Қаракўлдаги № 14 бола боғчасига қатнаган. Ота онаси уни 9 февралда боғчадан хаста ҳолда олиб кетишган ва эртасига у Иссиқкўл вилоят касалхонасининг жонлантириш бўлимида вафот этган.

Иссиқкўл вилояти ИИБнинг матбуот котиби Сталбек Усубакунов Kloop.kg журналистига шифокорларнинг таҳминича бола зотилжам касали сабаб ҳалок бўлганини таҳмин қилишаётганини хабар қилган.

Қоракўл мэриясининг ижтимоий ҳимоя бўлимидан ҳозирда боланинг ўлим факти бўйича тергов юргизилаётганини «Клооп»нинг мухбирига хабар беришди.

Боланинг онаси Наргиза Абдикадирова боласининг ўлимида бола боғча тарбиячиларини айблаган. Унинг айтишича, болани боғчага «жуда яхши аҳволда»  етказишган ва у  «соғлом бўлган».

Болалар боғчасининг раҳбари Аида Аракеева бола зотилжам билан оғригани ва касаллиги туфайли боғчага кўпинча келмаслигини айтган.