Комиссия Бишкек иссиқлик марказидаги авария сабабларини ошкор қилди

581
Бишкек ИЭМ

Ҳукуматнинг билдиришича, январь ойининг охирида Бишкек Иссиқлик электр марказидаги (ИЭМ) авария ишхонанинг ходимларининг носозликни бартараф қилиш бўйича келишилмаган ҳаракатларидан, ускуналар ва бинонинг совуққа тайёр эмаслигидан, шунингдек учинчи энергоблокни қўшиш кечиккани ортидан юз берган.

Ведомстволораро комиссия ИЭМнинг  ходимлари ускуналарни ишдан чиқиши ўз вақтида аниқланиб, муаммони ҳал қила олишолмаганини аниқлаган. Хулосада айтилишича, иссиқлик тармоғининг ҳар бир цехи мустақил ишлаган.

«Ҳар бир цехнинг жамоаси ўзича ҳаракат қилган, аварияни бартараф этиш бўйича қўлланманинг талабларига кўра оператив жамоанинг ҳаракатларини умумийлаштириб мувофиқлаштириш бўлмаган», — дейилади комиссиянинг маълумотида.

Текширувнинг натижасида ИЭМдаги авариянинг келиб чиқишига алоқадор яна бир сабаб ускуналар ва иссиқлиқ тармоғининг биноси -30 даражали совуққа тайёр эмаслиги  кўрсатилган.

Ўша вақтда комиссия ИЭМнинг раҳбариятига аномал совуқ бўлиши тўғрисида ва авариянинг олдини олиш чораларини қабул қилиш бўйича огоҳлантириш берилганини аниқлаган.

«Бишкек ИЭМини ишида “Электр станциялар” ходимларининг вазифалари, бошқарувчи ҳужаттлари ва қоида талабларини бажаришда хатолар бўлган. Бу иссиқлик беришга масъул бўлган ИЭМ ускуналарининг бузилишига олиб келган», — дейилади комиссиянинг ҳисоботида.