Бабановнинг собиқ маслаҳатчиси президентнинг парламентдаги вакили бўлиб тайинланди

552
Курманбек Дийканбаев. Сурат: «Азаттык»

Президент Сооронбай Жээнбеков 2018-йилнинг январигача Омурбек Бабановнинг маслаҳатчиси бўлган Курманбек Дийканбаевни ўзининг парламентдаги мухтор ҳуқуқли вакили бўлиб тайинланди.

Президент Дийканбаевнинг тайинланиши бўйича фармонга 14-февралда имзо қўйди. Бунгача ўлка раҳбарининг мухтор ҳуқуқли вакили Молдакун Абдилдаев бўлган.

Дийканбаев 2018-йилнинг 19-январигача аввалги президентликка талабгор ва «Республика — Ата Журт» фракциясининг собиқ лидери Омурбек Бабановни жамоат билан алоқадаги маслаҳатчиси бўлган.

Бунгача Дийканбаев 2011-2015-йиллар оралиғида «Республика» фракциясидан парламентнинг V чақириғидаги депутати бўлган.

Омурбек Бабанов 2017-йилнинг октябрь ойидаги президент сайловида ҳукуматпараст талабгор Сооронбай Жээнбековнинг асосий рақобатдошларидан бири бўлган. Натижада Бабанов сайловда мағлубиятга учраб, чет элда «даволанаман» деб, ўлкадан чиқиб кетган.

Шундан сўнг бош прокуратура «миллатлараро низога чақириқлари» учун Бабановга қарши жиноий иш қўзғаган.

Сиёсатчи жиноий ишни  «ҳуқуқ тартибот органларининг асоссиз ҳаракати» деб атаб, ўзининг сиёсатдан кетаётганлигини билдирган. У ўзининг депутатлик мандатидан ва «Республика-Ата Журт» фракциясининг лидерлигидан бош тортган.