«Азаттык»: Жалолобод ҳукумати эски уйларнинг устига янги уйлар қуришга қарор қилди

1019
Жалолободдаги устига қўшимча қўшилган уйлардан бири. Сурат: Руслан Калматов/«Азаттык»

Жалолободда шаҳар ҳукумати союз даврида қурулган кўп қаватли эски уйларнинг устига қўшимча хонадон қуришни йўлга қўймоқда.

Материалнинг асли  «Азаттык» радиоси сайтида эълон қилинган.

Бу билан мэрия вакиллари эски уйларнинг шароитини яхшилашни кўзлаганини айтишмоқда. Бироқ мазкур қарор хавфли бўлиши мумкин деганлар қарши чиқишмоқда.

Қурулиш тармоғидаги экспертлар эса совет давридаги уйларнинг қурулиш нормаларининг бузилиши мумкин эканидан огоҳлантиришди.

Назгул Кулбаева тўрт фарзанди билан бир хонали уйда  яшайди. Ўтган йили куз ойларида улар яшаган тўрт қаватли ётоқхонанинг устига ҳусусий тадбиркорлар яна бир қават қилиб уй солган. Кулбаева қурулиш бошлангандан шу вақтгача тўртинчи қаватдаги ўзи яшаган уйга сув оқиб, янги қилиб таъмирланган хонани яроқсиз қилганига жони ачишади:

«Ўтган йили қурулиш бўлаётганда уйнинг томи олиниб, бир муддатга иш тўхтаб қолган. Ўша вақтда ёмғир ёғиб, уйларга чакки ўтиб кетди. Янги қилган евро таъмиримиз яроқсиз бўлиб қолди. Ўзингиз кўргандек, деворлар кўкариб, уйнинг ичидан бошқача ҳид кела бошлади. Бу бўйича ҳусусий тадбиркорга мурожаат қилсак, "ғишт тушиб кетиб деразаларни синдирса ёки бошқа зарар етсагина тўлаб бераман" дейди. Мэрияга борсак, улар "судга мурожаат қилинглар" деб жавоб беришди. Қурулишга биз рози бўлган эмасмиз, пастки қаватдагилар розилик беришган экан».

Хона қўшилган уйлардан бири. Сурат: Руслан Калматов/«Азаттык»

Шаҳарнинг Кок-Арт кичик шаҳарчасидаги №41 ётоқхонанинг устки қаватида яшаган аҳолининг кўпчилигининг уйлари қурулишдан кейин бузила бошлагани кузатилмоқда. 36 хонадонли ётоқхона яшовчиларининг кўпчилигининг розилиги билан қурилиш ишлари бошланиб, озчиликнинг фикри инобатга олинган эмас. Исм-шарифини айтишни истаман яна бир яшовчи бузула бошлаган уйни кўрсатиб берди:

«Мана қаранглар, шифт кўча бошлади. Ўтган йили томни очган вақтда чакки ўтиб, челаклаб ташидик. Деворлар кўкариб, ҳозир энди нам тортяпти. Электр токи тортилган симларнинг барчаси куйиб қолди. Бу хоналарни тўлиқ таъмирламагунча яшаб бўлмайди. Устимизга уй қурганларга мурожаат қилсак, қўшниларни қўрқитибди. Қурулиш ишларини бўлса биз йўқлигимизда бошлаб юборишибди».

1980-йиллари қурилган эски ётоқхона 2006-йиллари ҳусусийлаштиришга берилган. Бир-икки хонали уйларда  кўпинча ҳозир ижарага олганлар яшайди. 2017-йили “Шамилов и КО” МЧЖси юқори қаватда қурулиш уйларини юргизиб, қўшимча уйларни қурган. Унинг етакчиси Бактибек Сулайманов "барчаси қонун доирасида бўлган" дейди:

 

“Шамилов и КО” МЧЖнинг етакчиси Бактибек Сулайманов. Сурат: Руслан Калматов/«Азаттык»

«Биринчи навбатда бу ерда кондоминиумнинг номидан бизга мурожаат бўлган, ётоқхонанинг устини ёпиб, қувурларини алмаштириб бериш бўйича. Шунга алоқадор биз устига янги уйларни солиб, ундан тушган фойдага томини ёпиб, ертўладаги қувурларни алмаштириб бердик. Бу ётоқхонанинг ертўласини сув босиб, бир томонга оғиб қолган экан. Архитектура, мэрия ва бошқа тегишли томонлардан рухсат олинган. Ўшдан қурулиш лойиҳалаш институтининг мутахассиси келиб, "қўшимча иморат қурса бўлади" деган хулоса чиқариб кетишди. Шаҳар мэриясининг қарори асосида қурулиш ишларини бошлаганмиз».

Жалолобод шаҳрининг ҳудудида ҳозир 240 та кўп қаватли уйлар бор. Уларнинг 30 фоизи 1950-1960-йилларда қурилган. Қолган уйларнинг қурулиши 1970-1980-йилларга тўғри келади. Охирги марта шаҳарга 2010-йилдаги июнь фожеаларидан сўнг ундан жабрланганлар учун кўп қаватли уч уй солинган. Шаҳарнинг етакчилиги эски кўп қаватли уйларни янгилаш мақсадида тадбиркорлар билан шартнома тузганини билдиради. Шаҳар мэри Салайдин Авазов уни бундай тушунтирди:

«Тўғриси ҳозир шаҳарда эски кўп қаватли уйлар кўп. Уларнинг чеккалари бузилиб, томларидан сув оқиб, қувурлари эскириб қолган. Биз шуларни таъмирлаш мақсадида ишбилармонларнинг ишини қўллаяпмиз. Улар ўша ернинг шароитини яхшилаши керак. Иккинчидан, бу ишга ўша ерада яшаганларнинг барчасини розилиги олиниши, ҳеч кимга зарари тегмаслиги керак. Юқоридаги ётоқхона бўйича масала яқин кунларда тўлиқ ечилади. Агарда ундай бўлмаса ишбилармонга кейинги кўп қаватли уйнинг устига хона қуришга рухсат берилмайди».

Шу билан бирга шаҳар ҳукумати янги кўп қаватли уйларни қуриш режаси ҳам бор эканини билдирмоқда. Ҳозирда шаҳар ҳудудида 1 гектар ерга тўққиз қаватли тўрт уй қуришга танлов эълон қилинган.

Қурулиш бўйича эксперт Алтинбек Бузурманов эски лойиҳа билан қурилган эски уйларнинг устига қурулиш юргизиш талабга тўғри келмаслигини айтди:

«1980-йилларда солинган кўп қаватли уйлар аввалгиларга нисбатан янги уйлар қаторига киради. Уларнинг устига уласа бўлади, бироқ металл конструкция билан. Айни вақтда кўп қаватли уйларнинг ертўласи ўша массага мослаштирилган. Агарда қўшимича устига яна қурулиш солиб, оғирлик қўшилса, уни дош беришига ҳеч ким кафил бўлолмайди. Шу сабабли бундай қурулиш талабга жавоб бермайди».

Ётоқхонанинг устига қурилган 12 хонадонли янги уйларнинг қизил лентаси ўтган ҳафтада шаҳар мэрининг иштирокида кесилди. Бироқ улар ҳозирча комиссия томонидан текширилиб, қабул қилинмаган. Янги уйлар эса сотувга қўйилган.