Швейцарция компанияси ДМБФга «Мегаком»ни сотиб олиш учун ариза топширди

698

Давлат мулкини бошқариш бўйича фондга (ДМБФ) «ALF Consulting SA» компаниясидан «Мегаком»нинг 100 фоиз акциясини сотиб олиш тўғрисида таклиф тушди. Фонддагилар компанияни Швейцарияда рўйхатга олингани бўйича маълумотни билишади холос.

ДМБФнинг матбуот хизмати билдиришича, 6-февралда муассасага «ALF Consulting SA» компаниясининг молиявий раҳбари Марии Гамерданжедан хат келган. Ўз хатида компания «Мегаком» алоқа операторининг 100 фоиз акциясини сотиб олишга тайёрлигини маълум қилган.

ДМБФнинг матбуот котиби Махабат Мансурова «Клооп»нинг мухбирига ҳозирча «ALF Consulting SA» ҳақида ҳеч нарса аниқ эмаслигини айтди.

«Биз бу қандай компания эканини аниқлаш учун Ташқи ишлар министрлигига сўров юбордик. Биз компания Швейцарияники эканлигини биламиз холос», — деди Мансурова.

Шунга қарамасдан келиб тушган таклиф «Мегаком» компаниясида кўриб чиқилмоқда.

Шунингдек, ДМБФда алоқа операторининг акцияларини қайтадан баҳолаш учун комиссия тузилди. Охирги марта «Мегаком» 13,5 млрд сомга баҳоланган, бироқ компания бу нархга сотиладими ёки йўқми ҳозирча аниқ эмас.

19-январда «Ақлли шаҳар» лойиҳасининг инвесторларидан бири «Ака минералз энд майнинг» компанияси ҳам «Мегаком»ни сотиб олишга қизиқишган.

«Ака минералз энд майнинг» компанияси — «Ақлли шаҳар» лойиҳасининг инвесторларидан бири бўлган — у ускуналар ва дастур таъминлашлар билан ишлаш учун мутахассисларни тайёрлашга 9 млн доллар беради. Лойиҳанинг ишга оширишда умумийси 60 млн доллар жалб қилинган.

«Ақлли шаҳар» — йўл ҳаракатларидаги қоида бузишларни рўйхатга олувчи видеокамераларни ўрнатиш бўйича лойиҳа.