Жалолободда уч милиционер «талончилик»да гумонланмоқда

814

Ички ишлар министрлигидаги Криминал милиция бўлимининг икки ходими ва Жалолобод вилояти ички ишлар бошқармасининг  Жиноят текширув бўлимининг милиционери «талончиликда» гумонланиб қўлга олинди.

Бу ҳақда Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетининг  (МХДК) матбуот хизматидан «Клооп»га 6-февралда хабар беришди.

«Криминал милиция хизматининг икки милиционери ва Жалолобод ОИИБнинг Жиноят текширув бўлимининг милиционери "талончилик"да гумонланмоқда», — деб билдирди МХДКнинг матбуот хизмати.

Муассасанинг билдиришича, гумондорлар уйга ўғирликка тушишда айбланмоқда.

Милиционерлар МХДКнинг вақтинчалик сақлаш жойига қамоққа олинган.