Парламентнинг уч депутати Трампнинг ибодат нонуштасида иштирок этади

679

Депутатлар Осмонбек Артикбаев, Таалайбек Масабиров ва Алмазбек Баатирбеков АҚШ президенти Доналд Трампнинг маъмурияти томонидан ҳар йилда уюштирилувчи ибодат нонуштасига таклиф этилди. Тадбир 8-февралда Вашингтонда бўлиб ўтади.

Парламентнинг матбуот хизмати «Клооп»нинг мухбирига билдиришича, «Қирғизистон» парламент фракциясининг лидери Алмазбек Батирбеков ва унинг фракциядаги ҳамкасби Таалайбек Масабиров 5-февралда Вашингтонгга учиб кетишган. 6-февраль куни эса эрталаб у ерга КСДП фракциясининг депутати Осмонбек Артикбаев ҳам учиб кетган.

Жогорку Кенешнинг матбуот хизмати нима учун айнан бу депутатлар ибодат нонуштасига таклиф қилингани бўйича саволга жавоб бера олмади.

«Америка турли инсонларни чақиради — бунда  депутатлар ҳам, жамоат фаоллари ҳам ва бошқа бирор соҳада ўз ҳиссасини қўшган яна бошқалар ҳам бўлиши мумкин. Уларни танлашнинг ўзига яраша мезонлари бор. Шунингдек, Америка барча харажатни ўз бўйнига олади», — деб билдирди парламентнинг матбуот хизмати.

Қирғизистон депутатлари иштирок этадиган ибодат нонуштаси 8-февралда Вашингтонда ўтади. Унга АҚШнинг президенти Доналд Трампнинг ўзи қатнашади.

Ибодат нонуштаси — 1953-йилдан бери ҳар йили уюштирилиб келинаётган тадбир. Унга АҚШ президенти, Сенат аъзолари ва Палата вакиллари, шунингдек, дунёнинг турли ўлкаларидан чақирилган меҳмонлар қатнашади.

АҚШ Конгресси 2017-йили тадбирга депутатлар Гулжан Молдобекова ва Сайдулла Нишановни чақирган. Улардан ташқари Қирғизистоннинг АҚШдаги ва Канададаги элчиси Кадир Токтогулов, Қирғизистоннинг БМТ қошидаги вакили Миргул Молдоисаева чақирилган.

Шунингдек, 2002-йили ўлканинг илк президенти Аскар Акаев ва унинг аёли ҳам таклифнома олишган.