ФҲДЁ «суюнчи» пули олиш учун аризаларни қабул қила бошлади

1812

Давлат руйхатга олиш хизмати (ДРХ) ва Меҳнат министрлиги бир марта тўланадиган «болага суюнчини» бериш бўйича синов лойиҳасини ишга ошира бошлади.

«Суюнчи» бериш бўйича лойиҳани ишга тушириш 5-февралдан 30-апрель ойларига қадар синов тариқасида бошланиди. ДРХнинг халқни рўйхатга олиш  департаменти раҳбаринг ўринбосари Дария Райимкулова «Клооп»нинг мухбирига хабар қилишича, ДРХ аҳолининг «суюнчи» олишга аризаларини ФҲДЁ (ЗАГС) бўлимлари орқали руйхатга ола бошлайди.

«Аввал ёрдам пули олиш учун аризаларни қабул қилиш фуқаролик ҳолатини қайд этиш бўлимлари ходимларининг вазифасига кирмас эди. Энди ҳукуматнинг буйруғига кўра, улар аризаларни рўйхатга ола бошлайди», — дея тушунтирди у.

У агарда бу йўл ўзини оқласа ҳукумат «суюнчи» олишга аризаларни ФҲДЁ бўлимлари қайд этишини қўшимча қилди.

Янги қоидаларга кўра, ФҲДЁ бўлимлари «суюунчи» олишга ҳужжатларни электрон турда меҳнат министрлигига жўнатиб туради. ФҲДЁ бўлимларида ҳужжатларни қабул қилиш бепул бўлади.

Ҳукумат раҳбарининг матбуот котиби Урмат Кабилова «Клооп» мухбирига берган интервьюсида айтишича, ДРХнинг Меҳнат министрлиги билан биргаликдаги синов лойиҳаси яқиндагина ишлаб чиқилган «Тундук» давлат ахборот алмашиш тизимига киргизилиши режалаштирилмоқда.

«"Түндүк" тизимининг ёрдами билан давлат ведомстволорининг ўртасидаги ахборот алмашувини таъминлаш режалаштирилмоқда. Биз ДРХ билан меҳнат министрлигининг синов лойиҳаси орқали мазкур тизимни синовдан ўтказамиз», — деди Кабилова.

Чақалоқ туғулгани учун суюнчи тўлаб бериш тўғрисидаги қонун 2018-йилнинг 1-январидан бошлаб кучга кирган. Бир марта тўланувчи ёрдам пулининг миқдори 4 минг сомни ташкил қилади, айрим тоғли ҳудудларда 6 минг сомдан суюнчи берилади.