Нолдан паст. Бишкекда бошпанасизлар қишдан қандай чиқишади?

892

Январнинг ўртасида марказий шаҳар Бишкекда қаттиқ совуқ бўлди — ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича деярли -30 даражагача пасайиб кетди. Бундай совуқ уйсиз инсонлар учун энг ноқулай вақт. Январь ичида шаҳарда совуқ туфайли 15 уйсиз вафот этди,  вақтинчалик бошпана билан таъминловчи муассасалар эса мухтожлар билан тўлиб қолган.

Бишкекдаги бошпанасизлар учун фаолият олиб борувчи икки маскан бор — улар қиш фаслидагина очилади. Ҳар бирида 40дан 70 кишигача ўрин бор. Фавқулодда вақтинчалик бошпана билан таъминлаш жойларида шароитлар  унча яхши эмас: 20-25 кишилик тор хоналар, кунига бир маҳал иссиқ овқат, лекин муҳими — иссиқ. Бир кишининг қорнини тўйғазишга районларнинг администрациялари 35 сомдан ажратади.

Бошпана билан таъминловчи жойларнинг ходимларини айтишича, ичкиликка берилган уйсиз кишилар — хавфга яқин гуруҳ. Уларни бу ерга асосан милиция ёки тез ёрдам олиб келади. Тез ёрдам билан милицияни кўчада ухлаб ётган одамни кўриб, рахми келган одамлар чақиришади.

Бошпана билан таъминловчи жойларни қоидаларидан бири — у ерда алкогол ичишга рухсат йуқ, бироқ ходимлар вақтинчалик яшовчилардан мазкур қоидаларни сақлашни кўп ҳам талаб қилишмайди. Асосийси — кўчага чиқиб кетиб, музлаб қолмаслиги.