Бишкекликлар 1-2 февраль учун иссиқликка ҳақ тўламайди

653

«Бишкек иссиқлик тармоғи» абонентларидан иссиқлик учун 1-2-февраль кунлари учун ҳақ олмайди. Аввалроқ шаҳар кенгаши депутатлари бишкекликлар 27-январдан бошлаб 31-январга қадар иссиқлик учун тўлов тўламасиклари бўйича билдиришган эди.

«Миллий энергетика холдинг»нинг матбуот котиби Аман Калибеков «Клооп»нинг мухбирига берган интервьюсида билдиишича, бишкекликларнинг хонадоналарида ҳаво ҳарорати  2-февралда ўз ўрнига тушганини билдирди.

«Бизнинг таклиф бўйича қайтадан ҳисобланади. [...] Уни январнинг охирги 5 кунига ва февралнинг биринчи кунларини белгиланади», — деб билдирди Калибеков.

6-февралда шаҳар кенгашининг депутатлари бишкекликлар иссиқлик бериш тўхтатилганлиги учун 27-январдан бошлаб 31-январгача тўлов тўламаслигини маълум қилишган.

Бишкекнинг хонадонларида ҳаво ҳарорати 26-январда Иссиқлик электр марказида (ИЭМ)  бўлган авария туфайли кескин пасайиб, шунингдек, иссиқ сув ва электр энергияси бериш  тўхтатилган.

Авария ҳаво ҳарорати Бишкекда Цельсий бўйича -10дан -25гача пасайган вақтдаги совуққа тўғри келиб қолган. Бишкекликлар уйларини иссиқлиқ билан таъминлаш авариядан беш кун ўтиб бартараф этилган.

ИЭМдаги авария факти бўйича «Масъулиятсизлик» моддаси асосида жиноий иш қўзғалган ва МҲДК станцияда текширув ишларини юргизмоқда. Ҳукумат февралнинг охиригача авария сабабларини ва айбдорларни аниқловчи ведомстволараро комиссия тузган.