Россия Жаҳон чемпионати вақтида чет элликларнинг рўйхатдан ўтиш муддатини 1 куни қилиб белгилади

701

Россия ҳукумати ўлкага кирган барча хорижликлар бир кун ичида рўйхатдан ўтишлари зарурлигини билдирди. Мазкур чоралар «ҳавфсизликни кучайтириш» учун фақатгина футбол бўйича Жаҳон чемпионати ўтаётган вақтга тегишли.

Россия президенти Владимир Путин 25 майдан 25 июлгача ўлкага кирган чет элликлар жойлашган ҳудудларида бир кун ичида рўйхатдан ўтишлари зарурлиги тўғрисидаги қарорга қўл қўйди.

Ушбу меъёрга футбол бўйича жаҳон Чемпионати вақтида амал қилинади. Ҳукумат бу қарорни «ҳавфсизликни кучайтириш» мақсадида олган.

Янги қоидалар футбол бўйича жаҳон чемпионатига мезбон бўлувчи Екатеринбург, Калининград, Нижнем Новгород, Москва, Волгоград, Ростове-на-Дону, Санкт-Петербург, Саранска, Сочи, Казан ва Самарада вақтинчалик амалда бўлади.

Рўйхатга олиш муддатининг қисқартилиши барча чет элликлар, жумладан ЕОИИга аъзо ўлкаларнинг фуқаролари учун тегишли бўлади.

Шунингдек, Чемпионат ўйинлари учун бошқа шаҳарлардан келганлар ҳам маҳаллий ИИБ бўлимидан уч кун ичида рўйхатдан ўтиши керак.

Янги қоидага кўра, бир кун ичида фақатгина чет эллик сайёҳлар ва мухлислар рўйхатдан ўтади. Мураббийлар таркиби ва хорижий терма ўйинчилари бир кунда рўйхатдан ўтиш мажбуриятида эмас.

Шу билан бирга, ФИФА вакиллари ва федерацияга алоқадор ташкилот аъзолари ҳам кун давомида рўйхатдан ўтишга мажбур бўлмайди.

Россия қонунига кўра, чет эл фуқаролари Россияга келгандан кейин 7 ишчи кун ичида рўйхатдан ўтиши керак.