Ўш шаҳар милицияси уч яшар боласини уриш айблови билан 24 ёшдаги аёлни қўлга олди. Калтакланган бола комага тушган ва жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Ўш шаҳар ички ишлар бошқармасининг матбуот котиби Замир Сидиков «Клооп»нинг мухбирига билдиришича, аёлни 4-февралда қўлга олишган.
«Уч яшар болани оғир аҳволда Ўш вилоят болалар касалхонасига тушгани бўйича бизга шифокорлар хабар беришди. Боланинг онаси боласини савалаганини яшириб, "зинадан йиқилиб тушди" деб шифокорларга айтган. Улар ишонмасдан бизга хабар беришган», — деди Сидиков.
Милиция келинни қўлга олган. У уч яшар боласини «безорилик» қилгани учун капгир билан урганини тан олган.
Сидиковнинг айтишича, шифокорлар саваланган боланинг танасида кўкаришлар борлигини, ички органларига зарар етганлигини ва миясига қон қуюлганини аниқлашган.
Боланинг онасига нисбатан «Безорилик» моддаси асосида қилмиш иши қўзғалган ва шаҳар милициясининг вақтинчалик сақлаш жойига қамоққа олинган.