Бишкек: Ҳарбий лицей курсантлари ва Жал яшовчилари ўртасида муштлашув юз берган. Милиция олти кишини қўлга олди

746

Жал кичик районида Дайир Асанов номли ҳарбий лицейнинг курсантлари ва маҳаллий аҳоли ўртасида жанжал келиб чиқди. Милицияга олти лицей курсантини етказилди.

Бишкек ШИИБнинг матбуот котиби Адил Оморов «Клооп»нинг мухбирига билдиришича, ҳарбий лицейнинг  ўқувчилари ва Жал кичик райони яшовчилари ўртасидаги жанжал 4-февралда бўлган.

«Кеча соат 16:13да чақирув тушди. Воқеа бўлган ерга борган милиционерлар жанжал бўлгунга қадар ҳарбий курсантлар компьютер клубига бориб, ўша ерда клубнинг бошқа мижозлари билан тортишиб кетишганини аниқлашган», — деди Оморов.

Матбуот котибининг айтишича, милиционерлар воқеа тафсилотини билиш учун низонинг олти иштирокчисини Ленин РИИБга етказишган.

«Ҳозирда улар билан балоғатга етмаганлар иши бўйича инпекция ходимлари ва ҳудудий инпекторлар иш олиб боришмоқда — жанжал иштирокчиларининг яшаш манзиллари ва улар қайси ўқув жойида билим олишини аниқлашмоқда», — деб таъкидлади Оморов.

Лицей раҳбари Марат Дуйшоновнинг айтишича, «аҳоли билан лицей курсантлари ўртасида ҳеч қандай жанжал бўлмаган».

«Турғунлар қочиб кетишган. Милиция бизнинг курсантларни ушлаган. Менинг ўринбосарим, офицерлар курсантларга ён босган», — деди Дуйшонов.

Ўша вақтда лицейда курсантларнинг иккови нима учун компьютер клубда бўлишганини аниқлаш учун ички суриштирув юргизилмоқда деб қўшимча қилди.

«Суриштирувлар учун икки полковник лицейга жўнатилди. Офицер хизматдан олинади, курсантлар эса лицейдан рухсатсиз кетишгани учун жазога тортилишади», — деди Дуйшонов.

Лицей раҳбари маълумотига қараганда, курсантлар ва маҳаллий аҳоли ўртасидаги бундай жанжаллар «20 йилдан бери бўлиб келади».