Депутатлар 1-февралдаги йиғилишда ҳукуматнинг иситиш мавсумига қаратилган ҳаракатлари ва ишларини қониқарли эмас» деб баҳолади. Халқ вакиллари ҳукуматга иссиқлик марказидаги авария туфайли келтирилган зарарни аниқлаб чиқишни ва етакчиликнинг ишини баҳолашни топширди.
Жогорку Кенешнинг матбуот хизмати берган маълумотига кўра, депутатлар 1-фералда ҳукуматнинг Бишкекда иситиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишларини «қониқарли эмас» деб топишди.
Депутатлар ҳукумат қарорида Бишкек Иссиқлик электр марказидаги (ИЭМБ) авария туфайли келтирилган зарар ва унинг сабабларнини аниқлаб, шаҳарликларни иссиқлик билан таъминлаш бўйича жавобгар етакчиларнинг ишларини баҳолашни топширди.
31-январда премьер-министр Сапар Исаков бишкекликларнинг хонадонларига иссиқлик беришда ноқулайликларга учраб, ҳаво ҳароратининг пасайиши оқибатида ИЭМдаги авария билан боғлиқ парламент олдида маълумот берган.
Исаковнинг айтишича, аварияга носоз насос сабаб бўлган. Ҳукумат раҳбари барча амалдорларнинг орасидан хизмат лавозимидан кетиши бўйича аризани биргина «Миллий энергетика холдинг» раҳбари Айбек Калиев берганини, аммо уннинг кетишига қарши эканликларини қўшимчалаган.
Шунингдек, депутатлар ИЭМни модернизациялашга кетган 386 млн долларни муҳокама қилишган.
Депутатлар Бишкек ИЭМдаги авариянинг келиб чиқиш сабабларини текшириш билан шуғулланувчи комиссия тузган ва бу комиссия янгилашга кетган харажат қандай сарфланганини текширади.
Айрим депутатлар премьер-министр ва бошка амалдорларни хизмат лавозимидан кетишга чақирган.
Исаков билдиришича, айбдорларни парламент депутатлари, давлат органларининг вакиллари, энергетика тармоғидаги мутахассислар ва мустақил экспертлардан иборат ведомстволар аро комиссия аниқлайди.
Шунга кўра, ҳукумат раҳбари ИЭМдаги авария учун «масъулиятни тўлиқ ўзига олишини», айбдорлар эса жазога тортилишини билдирган.
Бишкек ИЭМдаги авария 26-январда содир бўлган. Бишкекнинг кўп қавтли уйларида ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши натижасида шаҳар аҳолиси норозилик билдирган.
Авария ҳаво ҳароратининг Бишкекда Цельсий бўйича -10дан -25гача бўлган вақтдаги совуққа тўғри келиб қолган.
Бишкекликларни иссиқлик билан таъминлаш бешинчи кунга келиб деярлик тўлиқ берилган.
Исаков ўз мурожаатида 29 январда шаҳарликлардан ИЭМдаги ҳолат бўйича кечирим сўраган ва айбдорларни қонун олдида жазолнишини ваъда қилган.
Бош прокуратура жиноят кодексининг «Масъулиятсизлик» банди бўйича жиноий иш қўзғаган.