Спорт арбитраж суди россиялаик спортчиларнинг аксарини оқлади ва уларнинг Сочи ўйинларидаги медалларини қайтарди

706

Спорт арбитраж суди халқаро олимпиада қўмитаси томонидан олимпиада ўйинларидан умрбод четлатилган 28 россиялик спортчининг шикоятини қаноатлантирди. Уларга Сочи Олимпиадасининг медаллари қайтарилади ва Россияга 2014 йилги Ўйин ҳисобидан олган биринчи ўрин қайта берилади.  

Суд Халқаро олимпиада қўмитасига топширилган далилларни 28 спортчининг ўйинлардан четлатилишига етарсиз деб топди.

Фақат атлетларнинг Олимпиада-2018да иштирок учун рухсат олиш ёки олмасликлари ҳозирча номаълум. Уларнинг иши махсус комиссия томонидан ХОҚ талаблари асосида такрор кўриб чиқилади.

Халқаро Олимпия қўмитаси умумий ҳисобда 43 нафар рус спортчисини бир умрга ўйинлардан четлатган эди. Яна 11 россиялик спортчиларнинг жазолари енгиллаштирилиб, Олимпиада ўйинларидан умрбод четлатилиш қарорига ўрнига яқинда Пхенчханда ўтувчи Олимпиада ўйинига қатнаштирмаслик қарори олинди. Уларнинг барига Сочида қўлга киритган медаллари қайтиб берилади.

ХОҚ САС қарорига салбий муносабатда. Олимпиада қўмитаси вакиллари суднинг шикоятни қаноатлантириши спорчиларнинг беайб эканини кўрсатмайди, фақатгина ўйинлардан четлатилишга ҳозирча далиллар етишмаслигини билдиради дея билдиришди.