Депутат Жолдошбаев «маршрут таксида» келаётгган халқ вакилларидан уялади

679

Парламент депутати Камчибек Жолдошбаев жамоат транспортида юриб «Жогорку кенешга пиёда келган» депутатлар ва уларнинг ёрдамчиларни кўриб уялганини айтди. Жолдошбаев бу масалани йиғинда журналистлар иштирокисиз муҳокама қилишни таклиф қилди.

Жолдошбаев парламент йиғилишида маршрут  таксидан тушиб, Жогорку кенешнинг биносигача пиёда келувчи ҳамкасблари ёнидан ўтиб кетаётиб «кўзига бош кийимини пана қилишини» билдирди.

«Депутатлар ва уларнинг ёрдамчилари маршрут таксидан тушиб (кичик автобус), Жогорку Кенешга пиёда келишларидан уяламан. Келинглар, бу масалани журналистларнинг иштирокисиз ечиб, уни кун тартибига қўяйлик. Биз бош тортган машиналар бошқаларга берилган, барибир маблағ сарфланмоқда», — деб билдирди Жолдошбаевнинг сўзларини «Тurmush» нашри.

Депутат йиғилишида хизмат машиналарини парламентарийларга қайтариш бўйича масалани журналистларнинг иштирокисиз ҳал этишни таклииф қилди.

«Клооп»нинг  нашриёти материални чиқаришдан олдин Жолдошбаевнинг ўзи билан алоқага чиқа олмади. Унинг ёрдамчиси депутатлар мажлисида эканлигини ва ҳозирча унинг бу тўғрисида сўзлаша олмаслигини айтди.

2015-йилдаги парламент сайловидан сўнг депутатлар хизмат машиналари ва бир неча ёрдамчиларидан воз кечишган. Бундай йўл билан ўзгартиришларнинг муаллифлари давлат бюджетидан парламентга маблағ сарфлашни қисқартиришни кўзлашган.

Бироқ 2017-йилнинг октябрь ойида «Кыргызстан» фракциясининг парламентдаги спикери Дастан Жумабеков хизмат машиналарини депутатларга қайтариб бериш бўйича масалани кўриб чиқишга тайёр эканлигини билдирган.

«Аввалроқ парламент маслаҳатчилари ва ёрдамчиларига яна хизмат машиналарига боғлиқ ўзгаришларни регламентга ўзи киргизган. Аммо айрим илтимослар ва талаблар бор. Барчаси депутатларнинг қўлида», — деб билдирган Жумабеков.

Унда спикерга КСДПнинг депутати Ирина Карамушкина мурожаат қилган. У халқ вакилининг иши «тезкорликни» талаб қилади, шу сабабли депутатларга хизмат машиналар керак деб билдирган.