МХХ: «Ақлли шаҳар» лойиҳаси бўйича камераларни ўрнатиш номаълум муддатга кўчирилди

661

Давлат рўйхатга олиш хизматининг (ДРХ) раиси Дастан Догоев Бишкек билан Ўш йўлларига қачон камералар ўрнатилиши бўйича аниқ айта олмаслигини маълум қилди. Бу вақтгашча ҳукумат биринчи камераларни синов турида январнинг охиригача ишга туширишни ваъда қилган.

Догоев 31-январда ДРХнинг коллегиясида билдиришича, «Ақлли шаҳар» лойиҳаси бўйича камераларни ўрнатиш муддати сурилмоқда. Йўллардаги камераларни «Хуавэй» компанияси ўрнатиши керак эди.

«Биз кутяпмиз, яқин орада компания ўрнатиш учун камераларни олиб келиши керак. Муддатини ҳозирча айтолмаймиз. Воситачи томонидан техникани январнинг охирида олиб келиниши бўйича маълумот бўлган, бироқ ҳозирча иш бошланмаган. Муддати сурилаётганини тан оламиз», — деди Догоев.

Бироқ ДРХнинг раиси Бишкек ва Ўш йўлларида биринчи камераларни ўрнатиш қайси санага сурилаётганини ниқлаб бермади.

Сентябрнинг ўртасида Қирғизистон Инвестицияларни ривожлантириш бўйича агентлигининг раҳбари Эсенкул Момункулов «Хуавэй» синов видеокамераларини Бишкек ва Ўшда январнинг охирида ўрнатишини маълум қилган. Камералар билан мазкур шаҳарларнинг тўрт кесилиш йўли таъминланиши керак эди.

«Хуавэй» билан шартнома

Қирғизистон ҳукумати 11-январда «Ақлли шаҳар» лойиҳаси бўйича камераларни ўрнатиш учун «Хуавэй» компанияси билан шартнома тузган. Лойиҳага инвестиция миқдори 60 млн долларни ташкил қилади. Камераларни ўрнатишга кетган маблағ инвесторларга жаримадан тушган пул ҳисобидан тўланади.

Премьер-министр Сапар Исаковнинг айтишича, компания Бишкек билан Ўшда 70 камера ўнатади. У йиғилган жарималар фақатгина Қирғизистон томонидан бошқарилишини қўшимча қилди.

Лойиҳа бир ярим йилга мўлжалланган. Лойиҳа якунлангандан сўнг камераларни давлат «Инфоком» корхонаси бошқаради.

Инвестициявий шартномани 2015-йили бошланган молия полицияси томонидан «Хуавэй»га нисбатан текширувлар шартида тузишди — тергов версияси бўйича, хитойлик компаниянинг Бишкекдаги филиали Эркештамдан Ўшгача волокон-оптик алоқа линиялари қурилиш баҳосини орттириб кўрсатган.

Шу сабабли молия полицияси «Хуавэй»нинг Бишкекдаги офисининг барча ҳисобларини ва мулкини қамоққа олган. Компаниянинг Қирғизистондаги раҳбариятига нисбатан қамоққа олиш ҳимоя чораси сиртдан белгиланган.

Ҳозирда бу текширувларнинг мақоми номаълум, ҳукумат эса ҳамкорлик учун бу нарсадан бирор бир чекловларни кўрмаган.

Ҳукумат 2011-йилдан бери Бишкек йўлларига «Хавфсиз шаҳар» лойиҳаси бўйича қоида бузишларни аниқловчи камераларни ўрнатишни ваъда қилиб келади. Бироқ шундан бери Бишкекнинг кириш қисмидаги шаҳарчаларнинг кесилишида бир неча камералар ўрнатилган.

Ҳукумат икки тендер ўтказган — биринчи танлов қоида бузишлар билан ўтган, иккинчи тендер сабабли ҳукумат ҳамон ғолиб бўлган «Стилсофт Бишкек» компанияси билан судлашмоқда. Лойиҳа 60 млн долларга баҳоланган.