Исаков Калиевнинг ишдан кетиши бўйича аризани қабул қилмаганини маълум қилди

703

Премьер-министр Сапар Исаков миллий энерго холдинг раҳбари Айбек Калиевни ишдан кетиши бўйича аризасини қабул қилмаганини билдирди. Ҳукумат раҳбарининг айтишича, Калиевнинг Бишкек иссиқлик электр марказидаги (ИЭМ) авария учун тўлиқ  айби йўқ.

Исаков 31-январда парламент йиғинида билдиришича, ИЭМдаги авария сабабли хизматдан кетиши бўйича аризани биргина миллий энергохолдинг раҳбари Айбек Калиев ёзган.

«Мен аризани қабул қилмадим. Айбек Риспековични ҳимоя қилгим келмади, бироқ у ҳаракат қилиб, ухламай иш учун жон койитди. Албатта, очиқ айтиш керак, муаммолар бор, унинг айби ҳам бор», — деди Исаков.

Парламентга ҳисоб беришга бир кун қолганда Исаков Калиевга Бишкек ИЭМ директори Нурлан Омуркул ўғли билан «Электр станциялар» ишхонаси етакчисининг биринчи ўринбосари Бердибек Боркоевни ишдан четлатиш бўйича таклиф киритган.

Ҳукумат ИЭМдаги авариянинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш учун ведомстволар аро комиссия тузиб, унинг таркибига парламент депутатлари, давлат органи вакиллари, энергетика тармоғининг мутахассислари ва мустақил экспертлар киради.

Комиссия ишининг натижаси бўйича ўз вазифаларига нисбатан бефарқ муносабатда бўлган барча айбдорлар жазога тортилади.

Бишкек ИЭМдаги авария 26-январда бўлган. Бишкекнинг кўп қаватли уйларида ҳарорат кескин пастлаб, натижада бу шаҳар аҳолисининг норозилигига сабаб бўлган.

Авария ҳавонинг ҳарорати Бишкекда Цельсий бўйича -10дан -25гача бўлган вақтдаги совуққа тўғри келган.

Бишкекликларнинг уйлари иссиқлик билан таъминлашда бешинчи кун деганда деярли тўлиғи билан қайта тикланган.

Исаков 29-январда ўзининг мурожаатида ИЭМдаги юзага келган вазият учун шаҳар яшовчиларидан кечирим сўраб, «жазога эгаллаган хизматига қарамай, барча айбдорлар тортилади» деб ваъда берган.

Бош прокуратура ҳам иссиқлик бериш марказидаги аварияга боғлиқ «Масъулиятсизлик» банди бўйича жиноий иш қўзғалган