Парламент Бишкек ИЭМдаги авария ва станцияни замонавийлаштириш учун сарфланган 389 млн долларни текширмоқда

618

Депутатлар 26 январь куни Бишкек ИЭМида юзага келган ҳолатни модернизация қилиш харажатларини ўрганиш учун парламент комиссиясини тузишди. ИЭМдаги ҳолат шаҳар аҳолисини иссиқлик билан таъминлашда ноқулайликлар туғдирди.

Комиссия 31 январда парламент йиғилишида ташкил этилди, депутатлар премьер-министр Сапар Исаков ИЭМдаги авария тўғрисида сўроқ қилишди. Унга ҳар бир фракциянинг вакиллари киради.

«Биз ўз комиссиямизни тузишимиз керак. Биз ахир ҳукумат тузамиз ва улар бизга ҳисобот беради. Қандай қилиб ҳукумат ўзини текшириши мумкин? Сўнгра  ҳар иккала комиссиянинг текширувларини солиштирамиз», — деди депутат Исхак Масалиев йиғилишда.

Премьер-министр Сапар Исаков 31 январь куни депутатларнинг олдида Бишкек ИЭМдаги авария қандай ва нима учун содир бўлганини тушунтирди.

Исаков, вице-премьер-министр Аскарбек Шадиев, Бишкек ИЭМ ва Миллий энергетика холдинг раҳбари Айбек Калиев  парламент депутатларининг етти соатдан ортиқ вақт давомида авария сабаблари ва оқибатлари тўғрисидаги саволларига жавоб беришди.

Миллий энергетика холдинг раҳбари Айбек Калиев депутатларга аварияга бузилган насос сабаб бўлганини тушунтирди. Унинг айтишича, Бишкек ИЭМ ходимлари носозликни 5-7 соат ичида тузатишга ҳаракат қилишган, бироқ қўшимча ўт қозонларини ишга туширишда яна бир авария содир бўлган. Депутатлар модернизациялашга сарфланган 386 млн доллар миқдоридаги харажат ҳисоботини беришни сўрашди.

Бишкек иссиқликсиз

Бишкек ИЭМдаги авария 26 январда содир бўлди. Авария Бишкекдаги кўп қаватли уйларда ҳароратнинг пасвйишига олиб келди ва шаҳар аҳоли орасида норозилик уйғотди.

Носозлик Бишкекдаги совуқ ҳароратга тўғри келди, унда ҳаво ҳарорати  -10 дан -25 даражагача бўлган.

Бишкекдаги уйларнинг иссиқлик билан таъминлаш авариядан беш кун кейин  деярли тўлиқ тикланди.

Исаков ўз мурожаатида 29 январда шаҳарликлардан  ИЭМдаги ҳолат бўйича кечирим сўраган ва айбдорларни қонун олдида жазолнишини ваъда қилган.

Бош прокуратура жиноят кодексининг «Масъулиятсизлик» банди бўйича жиноий иш қўзғаган.

ИЭМни модернизация қилиш 2017–йилда қисман якулланди. Иккита эски қозон ўрнига янгиси алмаштирилди. Умуман олганда модернизациялашга Хитой томонидан қарз сифатида берилган 386 млн доллар сарфланди. Бу пулларни Қирғизистон 20 йил ичида қайтариши керак