Чуй вилояти: Милиция 19 килограмм спайс билан бир кишини қўлга олди

706

Гиёҳванд моддаларни ноқонуний савдосига қарши курашиш бўйича хизмат 30-январда Чуй вилоятининг Орто-Сай қишлоғида 18,9 кг спайси бор шахсни қўлга олди. Топилган гиёҳванд моддаларнинг ҳажми 19 млн сомни ташкил қилади.

ИИМнинг матбуот хизмати маълум қилишича, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний савдосига қарши курашиш бўйича хизмат 30-январда Орто-сай қишлоғида гиёҳванд моддаларни сотиш ҳамда тайёрлашда гумонланган кишини қўлга олган.

«Қўлга олинган шахсдан йирик миқдорда "спайс" психотроп моддаси топилди, олинган модданинг оғирлиги 18,9 кгни ташкил қилади», — деб айтилади ИИМ маълумотида.

Тезкор ходимлар олинган моддаларнинг миқдорини 19 млн сомга баҳолашди.

ИИМнинг маълумотига кўра, қўлга олинган шахс синтетик гиёҳванд моддаларни сотиш ва тайёрлаш билан шуғулланган жиноий гуруҳнинг аъзоси бўлган.

«Жиноий гуруҳнинг аъзолари ноқонуний йўл орқали Қирғизистон ва Қозоғистонда психотроп моддаларни тарқатиш билан шуғулланишган», — деб айтилади ИИМ хабарида.

Тезкор ходимлар гуруҳнинг бошқа аъзоларини излашмоқда. ИИМ «Гиёҳванд моддаларни ноқонуний тайёрлаш ва сотиш» бандлари бўйича жиноий иш қўзғади.

Қирғизистонда «Спайс»

Қирғизистонда синтетик гиёҳванд моддалар аралашмаларини сотиш таъқиқи 2015 йили Бишкекнинг эълон доскаларида «спайс» сотилиши ҳақида биринчи эълонлар пайдо бўлгандан кейин қўйилган. Спайс сотган одамга қарши биринчи жиноий иш  2015-йилнинг декабрь ойида қўзғалган.

«Спайс» —  бу таркибига турли синтетик моддалар бўлган чекувчи аралашмаларнинг умумий номи; «спайс»нинг асосий аралашмалари бўлиб синтетик канабиноидлар (марихуананинг ҳаракатдаги моддалари) — «JWH-018» ва «CP-47, 419» ҳисобланади.

Икки синтетик модда ҳам Европанинг бир қанча ўлкаларида, АҚШ, Россия, Белоруссия, Украинада, Чилида, Японияда, Канада, Туркияда, Бирлашган Араб Амирлиги, Жанубий Кореяда ва Австралияда тақиқланган.